Latest news

13:52Мураббийликда омади чопмаётган Руни телеэксперт бўлади  1 13:24Уолкотт: "Грилишнинг истеъдоди мураббий томонидан ўлдирилди"  1 12:57"Барселона" YouTube'даги обуначилари сони 20 млнга етган дунёдаги биринчи клубга айланди  32 12:30Қирғиз футболида рўй бераётган катта ҳодиса  3 12:12Шомуродовнинг устози фаолиятини якунламоқда  1 11:45"Боруссия" "Челси"нинг 3 нафар футболчисига қизиқмоқда  2 11:21Месси гол урган баҳсда Маскерано қўл остидаги "Интер Майами" "Америка"дан устун келди  5 10:55"Ливерпуль" Салаҳга Ла Лигадан ўринбосар топди  9 10:28"Барселона" Флик қўл остида Ла Лигадаги 20та ўйинда 39 очко жамғарди. Хави қўл остида бир йил олдин 5 очко кўпроқ эди  39 10:05"Зенит" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  1 09:42Марко Асенсио Ла Лигага қайтиши мумкин  1 09:18"Бавария" "Боруссия" юлдузини нишонга олди  4 08:51Рэшфорд Лондон клубига ўтишга рози бўлди  6 08:22"Наполи" ва "Манчестер Юнайтед" Гарначонинг нархи борасида келиша олмаяпти  2 07:58"Челси" ва "Арсенал" 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  5

"Реал" дастлабки ўйинда ғалаба қозонди News

"Реал" дастлабки ўйинда ғалаба қозонди

"Реал" - "Бавария" учрашувида мезбонлар ғалаба қозонишди.

Янгилаш

90+4. ТАМОМ! Реал биринчи ўйин ғолиби! "Альянц Арена"да қизиқ бўлади.

90+3. Роббен тўпни ҳеч кимга бермай ўзи ҳаммани алдаб ўтмоқчи бўлди. Ҳимоячиларга тўпни олиб қўйиш қийин бўлмади ундан.

90+2. Мюллер пеналти сўраяпти. Жарима майдонига кирганида йиқилиб тушди. Ҳеч нарса бўлмагани такрорий вазиятда кўринди.

90+1. Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Реал тўпни бир-бирига узатиб вақт ўтказяпти. Ҳисоб уларни тўлиқ қаноатлантиради. 

87. Ди Мария ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

85. Ўйин тугашига кўп вақт қолмади. Реал ҳужумда! Бэээйл! Зарба ноаниқ

84. Гёёёёцеее! Зарбааа! Касильяс! Қандай вазият! 

83. Бейл! Жарима майдонига кириб борди. Шеркиларига кучли зарб билан тўпни етказмоқчи бўлганди. Ҳимоячилар қайтарди.

80. Мюллеееер! Зарбааа! ҳимоячилардан бирига тегди.


78. Ўйинда биринчи бўлимдаги тезлик ва томошабоплик иккинчи бўлимда йўқолгандек.

76. Иккинчи бўлим ҳам биринчисидан кўп ҳам фарқ қилмаяпти. "Бавария" ҳужум қиляпти. Реал вазият яратяпти.

74. Швайнштайгер ўрнига Мюллер.

73. Роналуду ҳам майдонни тарк этяпти. Гарет бейл унинг ўрнига.

72. Пепенинг аҳволи оғир. ўйинни давом эттиролмайди. Варан майдонда унинг ўрнига.

71. Франк Рибери майдонни тарк этяпти. Марио Гёце унинг ўрнига.

70. Пепе бугун кўп бор ерда ётибди. Ҳозирча уни алмаштириш ҳақида ўйлаю ҳам кўришаётгани йўқ. Лекин унинг ўзи алмаштиришларини сўраяпти.

68. Модрич, АПЛда ўйнаган бўлсанг ҳам, ҳакам у ўйинларни бошқарган бўлса ҳам, хуштакдан кейин зарба бериш керакмас.

67. Роналдууууу! Оҳ, Мануэль, қандай зарбани қайтарлди-а? Қойил! Шунчаки қойил.

65. Хави Мартинес майдонга туширилди. Рафинья ўрнига. Ярим ҳимояда ўйнаган Лам ўз жойига ўтди. Марказга Мартинес келди. Пеп ўйлаб-ўйлаб шу қарорга келибди. 

63. Нойер! унинг хатоси сал қолса қимматга тушарди. Ҳимоячилар амаллади бу сафар.

60. Роббен! Арьен бир ўзйин тўпни майдон марказидан жарима майдонигача олиб бориб зарба берди. Касильяс ўзига келган тўпни эгаллаб олишга қийналадиган дарвозабонлардан эмас.

58. Иско олов билан ўйнашяпти. Сариғи борлигини унутди шекили. Эҳтиёт бўлмаса жамоасини қийин аҳволга солиб қўйиши мумкин. Жарима тўпидан Бавария унумли фойдаланмади.

55. Иско қўли билан тўпни тўхтатиб қолди. Уэб чўнтагида карточка борлигини эслади ва биринчи марта унадан фойдаланди.

53. Бавария шу вақтга қадар 500га яқин марта тўп узатишни, 11 марта бурчак тўпи амалга ошириб улгурди. Реал эса Нойер дарвозасини ишғол қилди. Бу - футбол.

50. Карвахал майжонда юзини ушлаганча ётибди. Алаба йиқилаётганида уни юзига бехосдан уриб юборганди.

49. Роналду, Коэнтрау, Бензема... Ҳозирча Реал таркибидаги энг фаол футболчилар. 

47. Ронулдууу! Узоқ бурчакни кўзлаганди. Нойер ортиқча қийинчилик сезмади бу тўпни қайтаришда.

46. Иккинчи тайм!

45+1. Ховард Уэб икки марта хуштагини чалиб, 22 футболчини майдондан чиқариб юборди. Танаффус!


45. Биринчи таймнинг сўнгги дақиқаси ва Реалнинг биринчи бурчак тўпи!

43. Ди Мария! Шу қадар чиройли ва ақилли пас ўйлаб топдики, учрашув безаги бўлиши мумкин эди. Лекин уни тушинишмади. Роналду тушнмади. Фақат қарсак чалиб қўйди.

42. Пепе-Кроос тўқнашувидан кейин португалиялик ерда оғриқдан бақирганча ётибди.

41. АНХЕЕЕЕЛ! Хавфлиии вазият.
Ноаниқ зарба.  Ҳафа бўлган ди Мария...

40. Лаааам! Йўқ. Бурчак пичоқдан ҳам ўткир эди. Қийин бундай нуқтадан гол уриш.

38. Роббен! Санаса баракаси учадиган даражада кўпайиб кетган бурчак тўпиларидан кейин зарба беришга қулай вазиятга чиқди. Унинг зарбаси дарвозагача етиб бормади. Ҳимоячилар яна қаҳрамон. 

36. Айтганча, бояги бурчак тўплари ҳақидаги гап, тўп билан муомалага ҳам тегишли.

33. Барселонага қарши ўйнашнинг ипидан игнасигача ўрганиб чиққан жамоага қарши Барса услубида ўйин кўрсатиляпти. Реал бунга қаршимас, албатта. 

31. Бурчак тўпи учун очко берилганида ҳозиргача Бавария мадридликларни тор-мор қилиб юборган бўларди. Аммо голга айланмаган бурчак тўпи - нолга тенг.

28. Роббен ўнг қанотдан олдинга бориб, тўпни Манжукичга узатди. Бош билан зарба беришга ҳалал беришди.

27. Реал жарима тўпини амалга оширди. 35 метрлардан тўп ҳаволатиб жарима майдонига йўлланди. Немис ҳимоячилар  бу сафар ишончли ҳаракат қилди. 

25. Криштианууууу! Бу гол бўлиши шарт бўлган вазият эди. Роналдунинг зарбаси ўхшамади. Юқорига кетди Юқориларга кетди... Роналдунинг нолалари ҳам.

23. Ди Мария! У ҳам Нойерни синаб кўрди. Нойер синовдан ўтди. Кундалигини олиб келсин. Роналду ва Ди Мария зарбаларида тўғри позиция танлай олиб, уларнинг синовида ўтди.

21. Сардор Рашибов ва Карим Бенземалар бир вақтда гол урганига эътибор бердингизми?)

19. Роналдууууу! Бош билан зарбааа! Нойер қўлига тушди тўп.

18. Коэнтрау! Қанотдан катта тезликда ҳаммадан қочиб кетди. Карим Бенземага тўпни шу қадар қулай тразда етказиб бердики, гол урмаслик уришдан қийнроқ эди.

17. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Карим Бенземааааа!

15. Тинчланинг, тинчланинг. Бенземада офсайд бор эди.

12. Дежавю. Кросс амалга оширган бурчак тўпидан кейин "Реал" бўйдорлари бош билан уни қайтришяпти. Нечанчи марта шунақа бўлиши? 

10. Дастлабки ўн дақиқада "Бавария"нинг берган пассларини айрим жамоалар бир тайм давомида амалга оширади. Миқдори  жиҳатдан.

09. Тони Кросс, Тони Кросс, бурчакдан берди кросс...

08. Модрични катта планда кўришимиз учун биринчи сабаб - унинг Кроссга нисбатан қоидани бузгани бўлди.  

05. Роббен чаққон. Ҳаммадан олдинга чиқиб кетгани учун ҳаммадан олдин ўйиндан ташқари ҳолатига тушишга улгурди.

04. Тика-така-така-тика-тика-така. Бавария тўп билан.

03. Бавария биринчи бурчак тўпини амлага оширди. Пепе жингалак сочлари йрдамида уни қайтарди.

02. "Сантяго Бернабеу" куйлаяпти. Ажойиб муҳит! Гўзал манзара.

01. Инглиз полициячисининг хуштаги янгради! Кеттииик!

— Ажойиб! Чемпионлар Лигаси мадҳияси ажойиб! Энтиктиради!

— Таркиблар ҳақида: Бейл соғ, лекин заҳирада. Пепнинг заҳирасида иккита дарвозабон. Ҳар эҳтимолга қарши бўлса керак. Бизнинг биринчи Лига жамоаларимиз заҳирасида кўпинча дарвозабон умуман бўлмайди. Бу ерда эса "если что" ярим ҳимоягаям тушурворса бўлади биттасини. Умуман олганда, қизиқ бир ўйинга 3 дарвозабон қайдномадан ўтказилиши.

— Кечаги ўйинни эслар эканман, ҳаёлда фақат бир гап айланмоқда: "Бугун бошқача бўлади. Бошқача бўлиши керак. Бу ўйин қизиқарли бўлишга маҳкум! Томошабоп бўлиши шарт!". Бу ўйинни сиз Аброр Қодиров билан, Аброр эса сизлар билан кузатиб боради. Саломларим!) 

— Биласизми, баъзан телевизор орқали футбол кўраётиб, трансляция устида иш олиб бораётганлар титирларда тасвирдаги одам кимлиги, нима иш қилиши, қачондан бери шу иш билан шуғулланиши, қайси касалликлар билан оғригани, ҳақида маълумот беришлари ғалати туюлади. Ҳар доим ҳам эмас, баъзида. Ёзиб қўйишадику: "Жозе Моуриньо, "Челси" бош мураббийи", "Миржалол Қосимов, "Бунёдкор"нинг собиқ мураббийи, терма жамоанинг собиқ футболчиси ва амалдаги мураббийи" ва ҳ.к. Уларни кимдир танимаса, ярим тунда уйқудан қолиб футбол кўриб ўтирмасди.

Шундай нарсалар борки, уларни таништиришга ҳожат йўқ. Масалан ҳозир. Масалан менга.

Бугун майдонга кимлар тушиши, улар қандай жамоа эканлиги, "Бавария" мамлакат чемпионлигини аллақчон августдаёқ икки ҳафта олдин ҳал қилиб бўлгани, уни бошқараётган Пеп Гвардиола ҳам рақиб "Реал"ни бошқараётган Кардо Анчелотти ҳам икки мартада Чемпионлар Лигасини ютганини, "Реал" эа 9 марта бу мусобақа ғолиби бўлганини, унинг таркибида кастюм-шим билан кепка кийиб, мода оламида янгича урфга асос солиб берган жаҳоннинг энг яхши футболчиси - Роналду тўп тепишини, немис клуби Европанинг амладаги чемпиони эканини айтиб ўтиришим шарт эмас! Таништирилишга муҳтожмас. Бу - "Реал". Бу - "Бавария". Бу - Чемпионлар Лигаси ярим финали. Бу - "Реал" ва "Бавария"нинг Чемпионлар Лигаси Ярим финалидаги бахси! Хайрли оқшом!


ЕЧЛ, ярим финал. Дастлабки ўйин.

"Реал" - "Бавария" 1:0

Гол: Бензема (19)

"Реал Мадрид": Касильяс, Карвахаль, Пепе (Варан, 73), Рамос, Коэнтрау, Модрич, Алонсо, Ди Мария, Иско (Ильярраменди, 82), Роналду (Бэйл, 73), Бензема.

"Бавария"
: Нойер, Рафинья (Хави Мартинес, 66), Боатенг, Данте, Алаба, Лам, Кроос, Швайнштайгер (Мюллер, 74), Роббен, Рибери (Гетце, 72), Манжукич.

Огоҳлантиришлар: Иско (57).


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика