“Реал” бугун “Аталанта” билан ўйнайди. “Қироллик клуби”нинг итальян жамоаларига қарши статистикаси қандай?
24 feb 2021 12:55
News
“Реал” бугун “Аталанта” билан ўйнайди. “Қироллик клуби”нинг итальян жамоаларига қарши статистикаси қандай?
Бугун Мадриднинг “Реал” клуби Бергамода “Аталанта” меҳмони бўлади. Бу “қаймоқранглилар” учун итальян жамоаларига қарши 77-баҳс ҳисобланади. Олдинги 76 баҳснинг 40 тасида “Реал”, 25 тасида рақибларининг қўли баланд келган, 11 ўйин эса дуранг билан хотима топган.
клуб (лар) | ўйинлар | ғалаба | дуранг | мағлубият |
---|---|---|---|---|
"Ювентус" | 21 | 11 | 2 | 8 |
"Рома" | 12 | 8 | 1 | 3 |
"Интер" | 17 | 8 | 2 | 7 |
"Милан" | 15 | 6 | 3 | 6 |
"Наполи" | 4 | 3 | 1 | 0 |
"Лацио" | 4 | 2 | 2 | 0 |
"Торино" | 2 | 1 | 0 | 1 |
"Фиорентина" | 1 | 1 | 0 | 0 |
Шундай қилиб, "Аталанта" "Реал Мадрид"нинг қаршисига чиқадиган 9-итальян клубига айланади. Бергамоликлар шу кунга қадар фақат 1 та испан жамоасига қарши халқаро майдонда кураш олиб боришган. ЕЧЛ ўтган мавсумининг нимчорак финал босқичида "Валенсия" билан тўқнаш келган "Аталанта" "кўршапалаклар"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган эди. Ҳар иккала жамоанинг ўйин услуби ҳужум асосида қурилишини инобатга олсак, бугунги ўйин ҳам қизиқарли руҳда ўтиши керак.
Қадрли мухлис, Тошкент вақти билан 01:00 да старт оладиган учрашувдан қандай натижа кутяпсиз?
Atalanta Champions League Final Stage . Round 1/8 25/02/2021, 01:00
Real Madrid Ferland Mendy - 86' Stadium: Gewiss Stadium, 0 spectators Referee: Tobias Stieler
Comments