Latest news

01:10Постекоглу "Тоттенхэм" мавсум охирида клубни тарк этади  1 00:50Никола Лазаревич: “Ўйин охиридаги вазиятларни голга айлантира олдик”  0 00:40Зайниддин Тожиев: "Йигитларда ўзларига ишонч етишмади"  0 00:20Ла Лига. "Барселона" – "Мальорка" (онлайн ҳисоб)  20 00:20Ҳаким Фузайлов: "Вазифани уддалаб бўлдик. Кейинги ўйинда ротация амалга оширамиз, U21 жамоамиздан ўйинчилар жалб қиламиз."  0 00:03Шомуродовнинг голи "Рома"га ғалабага келтирди: А Серия 33-тур якунлари  1 00:00АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Астон Вилла"ни қабул қилмоқда, Ҳусанов ўйинни захирадан бошлади (онлайн ҳисоб)  40 23:59"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз"  3 23:25Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Замин" устидан ғалаба қозонган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  1 22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0 21:45U-21 биринчилиги. Бир ўйинда 10та гол, "Бунёдкор" футболчисидан гекса-трик, дербида 10та сариқ: 6-тур якунланди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  0 21:20Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди  2 20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  8 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  7

"Реал" нурсиз дуранг қайд этган ҳолда пешқадам бўлиш имкониятини қўлдан бой берди News

"Реал" нурсиз дуранг қайд этган ҳолда пешқадам бўлиш имкониятини қўлдан бой берди

Ла Лига 12-тур доирасидаги "Реал" ва "Бетис" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

"Реал" - "Бетис" 0:0

"Сантьяго Бернабеу"

"Реал": Куртуа, Варан, Рамос, Карвахаль, Менди, Кроос, Модрич, Азар, Каземиро, Родриго, Бензема.

"Бетис": Роблес, Бартра, Эмерсон, Феддаль, Морено, Фекир, Гуардадо, Сидней, Каналес, Манди, Морон.


Real Madrid

LaLiga . Round 12

03/11/2019, 01:00

0
:
0
Finished

Real Betis

Stadium: Estadio Santiago Bernabeu, 70209 spectators

Referee: Jose Sanchez

45'
90'
8'  Eden Hazard
39'  Casemiro
65'  Rodrygo (Vinicius Junior)
80'  Ferland Mendy
83'  Karim Benzema (Luka Jovic)
11'  Marc Bartra
64'  Joel Robles
74'  Loren Moron (Borja Iglesias)
74'  Zouhair Feddal
85'  Andres Guardado
90'  Alex Moreno (Antonio Barragan)
90'  Nabil Fekir (Ismael Gutierrez)


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ.

90+2. Уххх! "Бетис" жарима майдончаси ичида чалкашликлар рўй берди. Кетма-кет зарбалардан сўнг тўпни меҳмонлар ўйинчиси бир амаллаб майдондан чиқариб юборди.

90+1. Қандай қилиб! Винисиус Жуниорнинг чамаси 3 метрлардан берган зарбасини дарвозабон бартараф этди. Бразилиялик ўйинчи бу вазиятда жуда бўш ҳаракат қилди.

90. Бош ҳакам иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди.

88. Ҳозирги дақиқаларга келиб "Бетис" тўпга эгалик қилмоқда ва ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилмоқда.

84. Майдонга Лука Йович туширилди. У Карим Бенземани алмаштирди.

82. Хавфли вазият! "Бетис" ўйинчисининг узоқ масофадан берган зарбасидан сўнг Куртуа ажойиб сейв қайд этган ҳолда жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

80. Навбатдаги сариқ карточка қўполлиги учун Ферлан Мендига кўрсатилди.

78. "Қаймоқранглилар" ўйин сўнггига яқин яна фаоллашишмоқда ва кўпроқ ҳужумлар ташкил этмоқда, Аммо, меҳмонлар ҳозирча бехато ҳаракат қилишмоқда.

74. Сал олдинроқ қилган қўполлиги учун ҳакам ҳозир Феддалга сариқ карточка кўрсатди.

74. "Бетис"да ўзгариш: Морон ўрнига Иглесиас туширилди.

72. Тўпга эгалик қилиш бўйича ҳам устунлик "Реал" тарафида - 63%-37%

65. "Реал"да ўзгариш: Родриго ўрнига Винисиус туширилди.

64. Уххх! Ферлан Менди дарвозабон билан бир-бирга вазиятга чиқиб борди, аммо унинг зарбаси ноаниқ кетди.

61. Родриго жарима майдончаси ичида ҳисобни очиш учун ажойиб имкониятга эга бўлган эди. Аммо, Гоэснинг зарбаси "Бетис" ўйинчиларига тегиб майдонни тарк этди.

57. Дарвозага зарба бериш борасида "Бетис" футболчилари ҳам ёмон ҳаракат қилишмаятпи. Улар ҳозирга қадар 11та зарба беришди. "Реал" эса улардан битта кўп зарба беришган.

51. "Бетис" ўйинчиси Морено рақиб дарвозасини ишғол қилмоқчи эди, аммо Куртуа ишончли ҳаракат қилди.

49. Онлайн жадвалга қарайдиган бўлсак, "Реал" 22 очко жамғарган ҳолда "Барселона" билан биринчи ўринда бормоқда. "Бетис" эса жадвалнинг 14-ўрнига жойлашган.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

ТАНАФФУС

46. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. "Реал" анча хавфли ҳужум ташкил этди. Бенземанинг Рамосга оширган тўпини испаниялик футболчи дарвоза томон йўллади. Аммо, Роблес сейв ижро этди.

39. Ўйиндаги илк сариқ карточка Каземирога кўрсатилди. У Набиль Фекирга қарши қўполлик ишлатган эди.

36. Карвахаль дарвозага яқин турган Бенземага тўпни оширди. Аммо, тажрибали ҳужумчи тўпга ноқулай вазиятда зарба берди.

34. Бу эса Эден Азар оффсайдда қолиб кетган ва шундан сўнг гол урган вазият. Аммо, бу гол бекор қилинди.

27. Ўйин сал тенглашгандек таасурот уйғонмоқда. "Бетис" ҳам ҳужумлар ташкил этмоқда.

22. "Бетис" илк бор зарба берди. Набиль Фекирнинг жарима майдончаси ичида Куртуа дарвозаси томон берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

19. Дарвозага зарба бериш бўйича устунлик "Реал" тарафида: 4-0

15. "Реал" ҳужумларга зўр бермоқда. Меҳмонлар эса ҳимояга кўпроқ урғу берган ҳолда ўйнашмоқда.

10. Йўқ, йўқ, йўқ! Азар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган эди. Ҳакам VARдан сўнг гол оффсайддан киритилганини эътироф этди.

8. ГОООООООЛ!! Эден Азар жарима майдончаси ичида бир ҳимоячини чалғитиб дарвозани ишғол қилди.

7. Хавфли вазият! Бензема деярли дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди, аммо франциялик футболчининг мукаммал бўлмаган зарбасини меҳмонлар дарвозабони қайтариб юборди.

5. Ўйин кутилганидек майдон эгаларининг ҳужумлари билан бошланди. "Қироллик клуби" ўйинчилари илк дақиқаларданоқ устунликни қўлга олишга ҳаракат қилишмоқда.

1. Ўйин бошланди!

- Ассалому алайкум "Championat.asia" кузатувчилари. Бироздан сўнг бошланадиган Ла Лига 12-тур доирасидаги "Реал" ва "Бетис" жамоалари ўртасидаги ўйинни биргаликда кузатиб борамиз.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика