"Реал" афсоналаридан бири футбол билан хайрлашди
06 feb 2025 17:10
News
"Реал" афсоналаридан бири футбол билан хайрлашди
"Реал" ва Бразилия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Марсело бутсаларини "михга илиш"га қарор қилди.
36 ёшли чап қанот ҳимоячиси "Реал" сафида 15 йил ўйнади (2007-2022 йиллар). У Мадрид клубида 546 та ўйинда майдонга тушиб 38 та гол урди ва 103 та голли узатмани амалга оширди.
Марсело "Реал" билан бирга 25 та соврин ютди, улар орасида бешта Чемпионлар лигаси кубоги ҳам бор.
Футболчининг фаолиятидаги сўнгги клуби Бразилиянинг "Флуминенсе" клуби бўлди. Бу жамоада ҳимоячи Либертадорес кубогини қўлга киритди.
Бразилия миллий терма жамоаси сафида Марсело 58 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган. Терма жамоа билан 2013 йилги Конфедерациялар кубогини қўлга киритди.


Link :
Source : instagram.com/marcelotwelve
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments