Latest news

22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  1 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  190 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  9 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  21 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  30 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  31

"Реал" 4 ой 1 ҳафта ичида 25та ўйин ўтказди. Улар бунга қандай улгуряпти? News

"Реал" 4 ой 1 ҳафта ичида 25та ўйин ўтказди. Улар бунга қандай улгуряпти?

Интернетни титкилаб Испания чемпионати жадвалига кўзим тушиб қолди.

"Реал" биринчи ўринда экан. 19 ўйин, 14 ғалаба, 4 дуранг ва 1 мағлубият. Кейинги ўринлардаги жамоаларда эса 18тадан ўйин. Ҳайрон бўлдим, ахир уларда чемпионат яқинда бошланмаганмиди, қандай қилиб 19 ўйин ўтказишга улгурди. 

19та ўйин биздаги чемпионатнинг деярли охири дегани. Масалан, бизда бу йилги мавсум 9 мартда старт олиб, 19-тур 21 сентябрда ўйналди. Яъни 6 ойдан кейин. "Реал" эса 4 ойда биринчи давранинг ҳамма ўйинларини ўйнаб бўлди. Бунинг устига Европа чемпионлар лигасида яна 6та баҳсда майдонга тушди. 

Қизиқиб статистикани ҳисоблаб кўрдим. Тўғри, уларда жамоалар сони кўп. Испания чемпионатида 20та клуб ўйнайди, бизда эса 14та. Уларда 38та тур бўлади, бизда 26та (уларда биздан 12тага кўп). Лекин шунга қарамай, бир йил ҳаммага тенг тақсимланган. Фақат кимдир 40дан кўп ўйинда майдонга тушади, кимдир узоғи 30тача ўйин билан кифояланади.


Мавзуни яна "Реал" атрофида давом эттириб, бу жамоанинг 15 август - 23 декабрь оралиғида умумий ҳисобда нечта учрашув ўтказганини санаб кўрамиз. 

15 август. Ла Лига

23 август. Ла Лига

29 август. Ла Лига

13 сентябрь. Ла Лига

16 сентябрь. ЕЧЛ

20 сентябрь. Ла Лига

23 сентябрь. Ла Лига

26 сентябрь. Ла Лига

29 сентябрь. ЕЧЛ

3 октябрь. Ла Лига

20 октябрь. ЕЧЛ

24 октябрь. Ла Лига

28 октябрь. Ла Лига

30 октябрь. Ла Лига

3 ноябрь. ЕЧЛ

7 ноябрь. Ла Лига

21 ноябрь. Ла Лига

25 ноябрь. ЕЧЛ

29 ноябрь. Ла Лига

2 декабрь. Ла Лига

5 декабрь. Ла Лига

8 декабрь. ЕЧЛ

13 декабрь. Ла Лига

20 декабрь. Ла Лига

23 декабрь. Ла Лига

Испаниянинг бу йилги мавсумига 15 август куни старт берилди. "Реал" 23 декабрда 19-турни ўтказиб, қишки танаффусга чиқиб чиқиб кетди. Лекин уларда танаффус икки ойлаб давом этмайди. Дам олиш ҳатто 10 кунга бормаяпти. Чунки "Реал"ни 2 январь куни 20-тур баҳси кутяпти. Янги йилни кутиб олишади-ю, шу билан тўғри машғулотга!


"Реал" Ла Лигадаги 19та ўйинни қачон ўйнади?  

15 август

23 август

29 август

13 сентябрь

20 сентябрь

23 сентябрь

26 сентябрь

3 октябрь

24 октябрь

28 октябрь

30 октябрь

7 ноябрь

21 ноябрь

29 ноябрь

2 декабрь

5 декабрь

13 декабрь

20 декабрь

23 декабрь

Шу ўринда ЕЧЛни аралаштирмасдан фақат Испания чемпионатига эътибор қаратамиз. Агар ойма ой тақсимлайдиган бўлсак, "Реал" август ва декабрь оралиғида ҳар ой нечтадан учрашувда майдонга тушгани келиб чиқади. 

Август - 3та ўйин

Сентябрь - 4та ўйин

Октябрь - 4та ўйин

Ноябрь - 3та ўйин

Декабрь - 5та ўйин

Демак, бу жамоа Ла Лигада август ва ноябрда 3тадан, сентябрь-октябрда 4тадан ўйинда майдонга тушган. Декабрда эса 5та учрашув ўтказган. Энг қизиғи, "Реал" январда ҳам 4та ўйин ўтказади.



Суперлигадаги вазият

Айтиб ўтганимиздек, бизда ўйинлар сони кам. Шу боис биз ҳеч бир ой 5та тур ўтказмаймиз. Энг кўп 4та бўлиши мумкин. Савол туғилади, бу йил Суперлигада 26 тур ойма ой тақсимлаганда қанақа бўлди? Жавоби эса қуйидагича:

Март - 3та ўйин

Апрель - 3та ўйин

Май - 3та ўйин

Июнь - 2та ўйин

Июль - 2та ўйин

Август - 3та ўйин

Сентябрь - 4та ўйин

Октябрь - 3та ўйин

Ноябрь - 3та ўйин

Биз деярли ҳар ой 3тадан тур кўрдик. Ёзда тушунса бўлади, ҳаво иссиқ, шу боис июнь-июлда Суперлиганинг 2та тури ўтказилди. Энг кўп тур сентябрга тўғри келди ва бунда жамоалар 4тадан тур майдонга тушишди.

"Реал" 20 кун ичида 5та ўйин ўтказяпти, бизда фақат ОЧЛда шунақаси бўлди: 2 ҳафтада клублар 6тадан ўйин ўтказишди, лекин бу фақат марказлашган турнирда. Уй-меҳмон тарзидаги мусобақаларда эса бунинг иложи йўқ.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика