Райола: "Лукакунинг онаси футбол ўйинларига ўғлининг паспорти билан борарди"
22 oct 2017 16:10
News
Райола: "Лукакунинг онаси футбол ўйинларига ўғлининг паспорти билан борарди"
"Одамлар футболда камситиш йўқ деб ўйлашади. Қора танлилар доимо камситилади ва бу атайин амалга оширилади. Хатто билиб-билмай ҳам ҳақорат қилишади. Масалан, одамлар мендан номаълум қора танли футболчилар ҳақида сўрашганда, шундай дейишади: "У Балотеллига ўхшайдими? Погбагачи? Лукакугами?" Улар ҳеч қачон у Ибра, Тойвонен ёки Бекхэмга ўхшаши ҳақида сўрашмайди.
Қора танли футболчилар ёш бўлса, улар муваффақиятга эришишлари учун оқ танлилардан кўпроқ ҳаракат қилишларига тўғри келади. Қора танлилар бошқалардан жисмонан кучлироқ деган гаплар юради. Бу ҳам нотўғри, камситиш.
Лукакунинг онаси билан суҳбатлашганман. У ёшлар жамоасидаги ўйинларга ўғлининг паспорти билан боришига тўғри келган. У доимо бошқа ота-оналар билан баҳслашиб, ўғлининг ёши ўзгартирилмагани ҳақида жанжал қиларди. У Бельгияда туғилган, аммо кўпчилик ёлғон маълумот тарқатиб, Лукаку Африкада дунёга келган дейишади" - дейди Райола.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments