Latest news

20:12Миллатлар лигаси. Бироздан сўнг бошланадиган тўрт ўйиннинг таркиблари билан танишинг  0 19:56Мадрид дербисидан аввал "Атлетико" "Реал"дан 2 кун кам дам олади. Бу Симеоне жамоасига ёқмаяпти  0 19:26Журналист: "Мураббий терма жамоани тарк этиши керак эди, унинг услублари эскирди"  4 18:44Трансфер мувозанати бўйича кўрсаткичларда АПЛ клуби 1,3 млрд евро зарарда экан  1 18:21Кроос Роналдунинг 900та голи ҳақида: "Машғулотларда урган голларимни қўшсам ҳам бунча бўлмайди"  0 17:39Футзал. Афғонистон терма жамоаси Тошкентда  5 17:192015 йилдан бери трансферларга энг кўп пул ишлатган клуб номини биласизми?  5 17:05Мундиал-2026. Рустам Ашурматов билан Қозондаги катта интервью   1 16:26Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Вьетнамни таслим қилди  4 16:13"Локомотив" футболчиси бир ярим йил ичида ЙҲХ қоидаларини 703 марта бузгани учун атиги 15 кунга қамалиши мумкин  2 15:48Родри: "Мен ижтимоий тармоқлар ёки 400 фунтлик кроссовкаларга қизиқмайман. Мен..."  1 15:4211 та гол урилган Ўзбекистон - Бразилия баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  1 15:14Жаҳон чемпионатида 52та ўйин кўрамиз  2 15:01 "Футбол ва Спорт бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 9 ёшли Зиёратуллаев Фозилжон  0 14:37"Барселона" Бундеслиганинг икки футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0

Равшан Усмонхўжаев вафот этди News

Равшан Усмонхўжаев вафот этди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Футболни ривожлантириш бошқармаси мутахассиси Равшан Усмонхўжаев 65 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Р. Усмонхўжаев 1948 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Меҳнат фаолиятини 1965 йилда Тошкент марказий телеграфида бошлаган Р. Усмонхўжаев кейинчалик нашриётда ходим, идораларда ҳайдовчи бўлиб, ҳарбий хизматда бўлган, Тошкент халқ хўжалиги институтига ўқишга кирган.

1975-1980 йилларда Тошкент шаҳри Октябрь туманида спорт бўйича инструктор-методист сифатида ишлаган Р. Усмонхўжаев 1980-1987 йилларда Тошкент вилояти «Спартак кўнгиллилар спорт жамиятининг болалар ва ўсмирлар спорт мактабида футбол мураббийи, Ўзбекистон кўнгиллар спорт жамиятида бош мураббий сифатида ишлаган.

1988-1989 йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари спорт жамиятида катта мураббий, «Пахтакор» болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мураббий, 1989-1990 йилларда Тошкент касаба уюшмалари спорт жамиятида катта инструктор, бўлим бошлиғи сифатида ишлаган. 1991-1992 йилларда Ўзбекистон Биринчи Лигасидаги «Диёнат» жамоасига бош мураббий бўлган.

1993-1994 йилларда «Меҳр-шафқат, соғломлаштириш, спорт» жамғармаси ижрочи директори, 1994-1996 йилларда эса «Чеҳра» аёллар футбол клуби ва футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш олиб борган. 1997 йил «Баҳо» жамоасига бош мураббийлик қилган Р. Усмонхўжаев 1998 йил Бухоронинг «Нурафшон» клубида жамоа бошлиғи сифатида ишлаган.

Р. Усмонхўжаев 1999-2000 йилларда «Самарқанд-Динамо» клубида жамоа бошлиғи, 2002-2007 йилларда «Локомотив» футбол клубида техник директор, 2007-2009 йилларда Тошкентнинг «Спартак» жамоасида спорт директори, 2010 йили «Дўрмон-Спорт» жамоасида спорт директори сифатида ишлаган. Орада маълум муддат (2001-2002 йиллар) Ўзбекистон Аёллар терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш олиб борган.

Р. Усмонхўжаев 2011 йилдан Ўзбекистон Футбол Федерациясида меҳнат қилиб келаётган эди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Равшан Усмонхўжаевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлигини билдиради.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика