Latest news

19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  0 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  2 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  3 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  3 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  1 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  9 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  10 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  4 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  2

Равшан Ҳайдаров: "Саудия Арабистони – кучли жамоа" News

Равшан Ҳайдаров: "Саудия Арабистони – кучли жамоа"

Ўзбекистон U-20 устози Рашван Ҳайдаров бугун U-20 Осиё чемпионати саралаш баҳслари учун ташланган қуръа натижалари ҳақида тўхталди.

"U-20 Осиё чемпионати саралашига қуръа ташланди. Хабарингиз бор, мусобақа пандемия туфайли қолдирилганди. Бу ёшдаги авлод вакилларида узилиш бўлгани боис чемпионатни ўтказиб юборишган. Энди Ўзбекистон мезбонлик қилиши муносабати билан саралаш учрашувлари аҳамияти йўқдек, аммо биз ҳозирги кунда расмий учрашувлар ташкил этиш мушкул, шунинг учун бунга жиддий аҳамият қаратамиз. Қатнашмаслигимиз ҳам мумкин эди, аммо биз иштирок этишни хоҳладик. 

Ўйлайманки, ушбу турнирда жамоалар кучини аниқлаб, ўз имкониятларимизни баҳолаб оламиз, бу бизга асқатади. Тайёргарлик жараёни кечмоқда. Саудия Арабистонига сафар қиламиз, улар билан бир гуруҳдан жой олдик. Бундан ташқари, Хитой, Мьянма ва Мальдив ороллари билан тўқнаш келамиз. Қизиқарли учрашувлар бўлади. Жамоалар кучи тўғрисида тайинли гап айтиш қийин. 

Бу жамоалар кучига давлатлари қандай эътибор қаратаётганига қараб баҳо бериш мумкин. Саудия Арабистони тизимли равишда иш олиб боради, ҳар битта ёш авлоди мавжуд, ҳар хил турнирларда қатнашишади. Шуни ўзи англатиб турибдики, Саудия Арабистони – кучли жамоа. Хитой ҳам худди шундай тизимли тарзда фаолият олиб борадиган жамоалардан бири. У ерда ҳам болалар футболига бўлган эътибор кучли. Балки пандемия туфайли турнирларда узилишлар бўлгандир, бироқ ички иш жараёнида фаолликни сақлаб қолишгани тайин. 

Ҳозирги пайтда тайёргарлик жараёнини ўтказишни бошлаганмиз. Ассоциация саъй-ҳаракатлари билан ФИФА кунларидан фойдаланиб, четга чиқиш, биринчи халқаро мусобақада иштирок этиш арафасида турибмиз. Озарбайжон ва Беларусь билан 2 тадан учрашувда қатнашишимиз режалаштирилган. Шу ўйинлар орқали жамоамиз савиясини билиб оламиз", – деди Ҳайдаров.

Ўзбекистонда ўтадиган U-20 Осиё чемпионатининг саралаш ўйинларига қуръа ташланди. Вакилларимиз гуруҳда Саудия Арабистони ва Хитой билан тўқнаш келишади

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика