Latest news

13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  1 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  2 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  37 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  7 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  3

Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U-22 терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди News

Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U-22 терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди

Ўзбекистон U-22 терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди.

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби устозига айланган Жасур Абдураимов ўрнини Ўзбекистон ёшлар термасида Равшан Ҳайдаров эгаллади.  

Мураббийлик фаолияти давомида Равшан Ҳайдаров “Трактор” (1997–2001), “Пахтакор” (2002, 2006–2007, 2010–2011, 2017), “Қизилқум” (2012–2013), Самарқанднинг “Динамо” (2013–2014) клубларида бош мураббий бўлиб ишлаган.

Унинг қўли остида “Пахтакор” икки мартадан Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида ғолиб чиққан. Шунингдек, Равшан Ҳайдаров 2002–2005 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи, 2007–2010 йилларда “Пахтакор” клубида бош мураббий ассистенти, 2014–2015 йилларда Ўзбекистон U-19 термаси устози лавозимида фаолият юритган.

2015 йилдан буён эса 55 ёшли мутахассис Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабида ишлаб келаётган эди.

Маъулмот учун, Ўзбекистон U–22 терма жамоаси шу йилнинг 15–23 июль кунлари 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичида иштирок этади. Саралаш босқичи учрашувлари БААда бўлиб ўтади.

Rating: -70   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика