Latest news

11:03Темурхўжа Абдухолиқов: "Мағлубиятга мен сабабчи бўлдим"  0 10:46Алишер Салимов: "Хоҳ ОКМК бўлсин, ҳоҳ "Насаф", ғалаба учун майдонга тушамиз"  1 10:31"Фаолиятим бошқача бўлиши мумкин эди". Илёс Зейтуллаев Италия А Сериясида мустаҳкам ўрнашиб қола олмаганининг сабабини айтди  3 10:15Арда Гюлернинг 50-учрашуви «Реал»га «қиммат»га тушди  1 09:40Виктор Гёкерешнинг навбатдаги жамоаси деярли маълум  5 09:06Аббосбек Файзуллаев: «Ҳали имкониятимиз бор»  2 08:35Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  6 08:09Гвардиола «Сити»нинг муваффақиятсизликларига олиб келган хатосини айтди  14 07:38Суперлига. Бугун 3 та баҳс бўлиб ўтади  2 06:20Суперлига. "Насаф" "Хоразм"ни енголмади, "Бунёдкор" эса дарвозабоннинг қўпол хатоси сабабли ютқазди  7 02:00Қизиқарли ҳолат: ПСЖдан 19 метр узоқдаги жамоа Лига 1'га чиқди  9 01:54АПЛ. Де Брюйненинг ягона голи "Манчестер Сити"га ғалаба келтирди  39 01:21"Ливерпуль" Трентни "Реал"га қўйиб юборишга тайёр, фақат бир қанча шартлар билан  2 00:41Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" асосий рақобатчисини мағлуб қилди ва "учиб кетиш ҳудуди"дан узоқлашди  1 00:15Лаутаро Мартинесда ҳали имкон бор  0

Равшан Ҳайдаров кечаги ғалабадан кейин нималар деди? News

Равшан Ҳайдаров кечаги ғалабадан кейин нималар деди?

Кеча Ўзбекистон U-22 терма жамоаси БАА ёшларини мағлуб этиб Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Мазкур баҳс 2:0 ҳисобида якун топди. Учрашувдан сўнг жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров қуйидаги фикрларни билдирди: 

- "Ҳаво жуда иссиқ бўлишига қарамай, шогирдларим характер кўрсатишди. Бу ўйинда биз ўйланган тактика эвазига зафар қучдик. Бугун куч жиҳатдан бир-бирига яқин жамоалар кураш олиб борди. Ҳимояда хатога йўл қўймаганимиз сабабли гол ўтказмадик. Ўйиннинг бошидан охиригача назоратни ўз қўлимизда ушлаб турдик. Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритганимиздан хурсандмиз. Энди бу ғалабани ўз мухлисларимиз билан нишонлаймиз". 

Ўз навбатида БАА U-22 терма жамоаси бош мураббийи Ҳассан Ал Абдули ҳам ўйин борасидаги фикрларини айтиб ўтди: 

- "Бизда ўйиндан олдин ғалабага бўлган ишонч юқори эди, ҳатто дуранг ҳақида умуман ўйламагандик. Биринчи таймда ҳужумкор футбол намойиш эта олмадик. Шу боис иккинчи бўлимда ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Аммо рақиб бизга қараганда яхши ўйнади ва ўз ўйинимиз кўрсатиш имконини бермади. Қолаверса, ўзбекистонлик футболчилар жисмоний ва тактик томондан кучли кўринди. Ўзбеклар мураббийси турнир аввалида айтиб ўтганди: "Биз 20га яқин ўртоқлик учрашуви ўтказдик, бу жамоа икки йилдан бери бирга ўйнаяпти" деб. Лекин бизнинг жамоа йиғилганига энди 37 кун бўлди. Албатта, бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди, лекин мағлубиятга баҳона бўла олмайди".

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика