Latest news

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  0 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  6 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

Равшан Ҳайдаров: "Кам гол уряпмиз, лекин биз ярим финалдамиз" News

Равшан Ҳайдаров: "Кам гол уряпмиз, лекин биз ярим финалдамиз"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ва терма аъзоси Пўлатхўжа Холдорхонов U-20 Осиё Кубоги ярим финали доирасида ўтадиган Корея Республикасига қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида қатнашди.

"Жаҳон чемпионатига чиққан барча терма жамоаларни табриклайман! Стадионни тўлдириб, йигитларга куч бериб турганлар мухлисларга раҳмат айтаман. Йигитларга матонат кўрсатган, тарбиялаган ота-оналари, мураббийларига миннатдорчилик билдираман. Олдимизда қўйилган биринчи катта вазифани бажарганимиздан хурсандмиз. 

Албатта, ўтган ўйинда кўп куч ва ҳиссиётларни йўқотдик. Бу ғалаба ҳаракатларга арзийди. Корея Республикаси билан ҳам шиддаткор ва қизиқарли ўйин бўлиши шубҳасиз. Шундай характердаги ўйинга тайёргарлик кўрмоқдамиз", – деди Равшан Ҳайдаров. 

"Барчани Жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклайман. Олдиндаги мақсадимиз эса – чемпион бўлиш. Шу йўлда ҳаракат қиляпмиз", – деди Пўлатхўжа Холдорхонов.

- Ўтган мусобақаларда футболчиларнинг даражаси бир-бирига яқин бўлган ва нисбатан сизга осонроқ эди. Бугун Аббос Файзуллаев, Умарали Раҳмоналиев, Пўлатхўжа Холдорхоновни айтмаганда, қолганлар ҳали у даражага чиққани йўқ. Бу омил сизга қийинчилик туғдирмаяптими?

- Сизни кўришингиз бўйича шундай бўлса керак. Қолган футболчиларнинг даражаси терма жамоага мос, шу учун таклиф қилганмиз. Умарали, Пўлат, Аббос клубда эртароқ майдонга тушгани учун кўринган.  Қолган футболчиларнинг даражаси паст, деган фикрдан йироқман. 11 нафар даражаси юқори футболчи бўлгани билан жамоавий ўйин бўлмаса қийин. Футболчилардан жамоавий ўйинни талаб қиламиз.

- Ўзбекистон ҳам, Корея Республикаси ҳам гуруҳ босқичида 1 та тўп ўтказди. Рақибимиз шу вақтгача 9 та, биз 4 та гол урдик. Сермаҳсуллик Кореяда анча яхшироқ. Бу эртага муаммо туғдирмайдими?

- Жамоа ютиши учун гол уриши керак. Йигитлар ҳаракат қиляпти. Ўйлайманки, бўлажак ўйинларда, эртага вазиятларни голга айлантиришга ҳаракат қиламиз. Кореяга қарши иккинчи рақам остида ўйнашмоқда. Бақувват ҳужумчилар, тезкор ярим ҳимоячилар голлар яратишди. Голларимиз кам, аммо биз ярим финалдамиз. 

Мураббийнинг фикрларидан сўнг Пўлатхўжа Холдоров яна сўз олди ва қуйидагиларни айтиб ўтди:

"Ҳозир ҳаммаси ажойиб. Ўтган баҳсда мухлислар стадионда ажойиб муҳит яратилди. Кейинги ўйинларда ҳам ишқибозларни кутиб қоламиз. Бу биз учун босим юкламайди, аксинча, куч беради. Корея – кучли терма жамоа. Уларнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиққанмиз. Мураббийлар шунга яраша тактика танлашяпти".

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика