Latest news

23:26Италия Суперкубоги. "Наполи" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  2 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  0 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  0 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  3 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3 21:46Туркия кубоги. "Галатасарой" - "Истанбул Башакшеҳир" учрашуви асосий таркиблари маълум!  13 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0 20:36"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди  2 20:11Расман: Финалиссима Қатарда бўлади  7 19:56Феллайни Бельгия жамоаси мураббийлар штабига қўшилди  0 19:29Ҳали январь келмади, аммо "Вильярреал" илк трансферини амалга ошириб бўлди  1 19:06Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади?  12 18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  3

Равшан Ҳайдаров: "Жаҳон чемпионати жамоа учун катта мактаб вазифасини бажаради" News

Равшан Ҳайдаров: "Жаҳон чемпионати жамоа учун катта мактаб вазифасини бажаради"

U-20 жаҳон чемпионати нимчорак финали доирасидаги Ўзбекистон — Исроил учрашувидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрини билдирди.

"Афсуски, аламли мағлубиятга учрадик. Ўйинни ёмон ўтқазмадик. Рақиб билан тенгма-тенг ўйин намойиш этдик. Вақти-вақти билан устунликка ҳам эришдик. Ҳатто гол урдик. Дарвоза тўсинини нишонга олдик. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан. Бундай ўйинда тизгинни ушлаб туриш қийин. Умарали Раҳмоналиевнинг майдонда йўқлиги билиниб қолди. Биринчи бўлимда ортиқча куч сарф қилиб юбордик. Шу боис, ўйинни захира футболчилари билан кучайтиришга ҳаракат қилдик. Афсуски, ўйин сўнгида рақиб жамоа босимни кучайтирди. Хатолар юзага келди ва стандартдан гол ўтказиб юбордик. Бу жуда аламли мағлубият. 

Ўйин давомида ҳужумчилар тетик ҳаракат қилишди, аммо бошқалар жисмоний тарафдан қаршилик кўрсатишга қийналди. Шу боис, позицион услубни афзал кўрдик. Фақатгина қўшимча бўлимлар тўғрисида ўйлаб қолганимиз йўқ. Қарши ҳужумлар ташкиллаштиришни мақсад қилгандик. 

Бу каби мусобақалар тақвимини белгилаш бизнинг қўлимизда эмас. Турнирга тайёрланиш учун қанча узоқ муддат бўлса, шунча яхши. Бу ёшдаги йигитларнинг руҳияти ўзгарувчан. Мағлубиятни ҳам, ғалабани ҳам тўғри қабул қилиш керак. Биз бу жабҳада ҳам ҳаракат қилдик. Эҳтимол, йигитлар ўзига бўлган талабни камайтиргандир. Бу ўзаро суҳбат ёки машғулотларда кўзга ташланмаса ҳам, мана шундай катта ўйинларда билиниб қолади. Ўйлайманки, жаҳон чемпионати жамоа учун катта мактаб вазифасини бажаради. Жамоанинг келажаги бор. Ушбу натижалар уларнинг карьерасининг мустаҳкам бўлишига хизмат қилиши керак. Йигитлар ҳали ёш, уларни ҳали бошқа мусобақалар кутиб турибди. 

Неъматжонов жароҳат олди, шу боис алмаштирилди. У майдонда ўз имкониятини кўрсатишга ҳаракат қилди. Холдорхонов ҳам шундай оғир учрашувда имкони борича ҳаракат қилди. Футболчиларга баъзи вазиятларда бироз тажриба етишмади. Ҳар бир ўйинчида ривожланиш жараёни турлича бўлади. Бундай турнирлар эса улар учун имконият саналади", деди ёшлар терма жамоамиз устози.

Rating: -55   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика