Latest news

10:42Рахим Стерлинг фаолиятини бошқа бир Лондон клубида давом эттириши мумкин  0 10:10АПЛнинг 4 та клуби ПСЖ ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 09:37Зидан келаси йил мураббийликка қайтади  4 09:06Шукрон Йўлдошев: “Жамоамизни муҳим баҳс кутиб турибди”  1 08:35Сон МЛС тарихидаги энг қиммат трансферга айланади  0 08:04Португалия футболи афсонаси 53 ёшида юрак хуружидан вафот этди  1 07:37Суперлига. "Пахтакор" — ОКМК 1:2. Фламарионнинг голи ҳисобга олинмади  3 07:28Суперлига. Бугун 17-тур давом эттирилади  5 01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  4 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  2 01:13Миржалол Қосимов: "Ҳакам яна бироз вақт қўшиб берганида уч тайм футбол ўйнаган бўлардик. Русчасига айтганда "заслужили""  9 00:30"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 00:05Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди"  13 00:00"Кривбасс" дарвозабони Европадаги йиғин давомида қочиб кетди  1 23:35Тер Штеген Жоан Гарсиянинг рўйхатга олинишига тўсқинлик қилмоқда  4

Равшан Ҳайдаров: Гуруҳда савия жиҳатидан тенг жамоалар йиғилди News

Равшан Ҳайдаров: Гуруҳда савия жиҳатидан тенг жамоалар йиғилди

Хитойнинг Чанчжоу шаҳрида бугун, 24 октябрь куни U-23 Осиё чемпионати–2018 гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U-23 термаси “А” гуруҳидан жой олди. Гуруҳ босқичида жамоа Хитой, Қатар ва Уммон билан куч синашадиган бўлди.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров қуръа натижаси, жамоалар салоҳияти ва гуруҳдаги вазият ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Хитой терма жамоасининг мезбон сифатида иштирок этишини ҳисобга олмаса, гуруҳда савия жиҳатидан тенг жамоалар йиғилди, дейиш мумкин”, – деди  Равшан Ҳайдаров ЎФФ матбуот хизматига. “Хитой ва Қатар ёшлари билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик ва уларнинг қандай салоҳиятга эга жамоа эканлигини биламиз. Уммон эса саралаш баҳсларида Эрон гуруҳда қолдириб, Осиё чемпионати финал босқичига чиқа олди. Бу ҳам уларнинг кучли жамоа эканлигидан далолатдир”.

“Умуман олганда, мусобақада ҳар жиҳатдан тенг кучга эга жамоалар иштирок этади ва уларнинг имкониятларини деярли бир хил. Барчаси жамоаларнинг мусобақага қандай кайфиятда ва қай тарзда тайёргарлик билан келишига боғлиқ. Бу ёшдаги терма жамоалар орасида кимнидир фаворит ёки аксинча аутсайдер дейиш мушкул. Ушбу мусобақа жуда кўп футболчилар учун миллий терма жамоага трамплин сифатида хизмат қилади. Бизнинг терма жамоа футболчилари учун ҳам мусобақа жуда муҳим аҳамият касб этади. Айнан шу мусобақа орқали улар миллий терма жамоага муносиб эканликларини исботлашга ҳаракат қилишади”.

Маълумот учун, U-23 Осиё чемпионати 2018 йилнинг 8–27 январь кунлари Хитойда бўлиб ўтади. Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси БААда бўлиб ўтган саралаш босқичи “D” гуруҳида 1-ўринни эгаллаган ҳолда Хитойдаги Осиё чемпионати–2018 мусобақасига йўлланмани қўлга киритганди.


Rating: -29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика