Latest news

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  2 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  0 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

Равшан Ҳайдаров: “Жаҳон Чемпионатида ҳар бир ўйин – бир имконият” News

Равшан Ҳайдаров: “Жаҳон Чемпионатида ҳар бир ўйин – бир имконият”

Эртага, 4 июнь куни Тошкент вақти билан 12:00да Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-20) Янги Зеландияда бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионати гуруҳ босқичи доирасидаги иккинчи ўйинда Германия қарши майдонга тушади.

Бугун ушбу учрашувга бағишланган ўйин олди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда қатнашган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Германияга қарши ўйиндан нималар кутаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

“Германиянинг жуда кучли рақиб экани сир эмас. Уларга қарши биринчи ўйиндагидан бошқачароқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Жаҳон Чемпионатида ҳар бир ўйин бир имконият демакдир. Улардан максимал даражада фойдаланиш керак. Ўйлайманки, йигитлар биринчи ўйиндаги хатолардан тўғри хулоса чиқариб, имкониятлардан тўғри фойдаланишга ҳаракат қилишади”.

“Ҳар бир ўйиннинг аҳамияти катта. Буни футболчилар ҳам ҳис қилиб туришибди. Албатта, Германияга қарши ўйин, биринчи турдагидан фарқ қилади. Тактик томондан ўзгаришлар бўлиши табиий, чунки рақиблар бутунлай бошқа-бошқа”, - дейди Равшан Ҳайдаров.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика