Latest news

12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  5 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  12 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  6

Равшан Ҳайдаров: "Рақиб бизга ўйин бермади" News

Равшан Ҳайдаров: "Рақиб бизга ўйин бермади"

"Насаф" - "Динамо" (1:0) учрашувидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди ва ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарди.
Аввало барчани футбол байрами ва яқинлашиб келаётган баҳор айёми Наврўз билан табриклайман. Бугунги ўйинда ғалаба қозонган "Насаф" жамоасини ҳам шу муносабатда табриклаб ўтмоқчиман. Ўйин оғир кечди. Буни билардик ва ушбу баҳсда қарши ҳужум тактикаси қўллагандим. Лекин ўйлаган режаларимиз амалга ошмади.

"Насаф" ҳақли ғалабага эришди. Бу жамоа таркибида бир қатор тажрибали ва кучли футболчилар жамланишган. Улар бугун бизни тўпсиз қолдира олишди ва режаларимизни чиппакка чиқаришди. Асрор Алиқулов ва Зайниддин Тожиев каби футболчиларни захирада қолдирганим боиси, улар жамоамизга яқиндагина келиб қўшилишди ва табиийки жисмоний ҳолати талаб даражасида эмасди. Бу икки нафар футболчини аввалдан биламан ва уларни катта тажрибаси келгусида бизга кўп ас қотиши аниқ.

Олдимизга қўйилган вазифалар ҳақида гапирадиган бўлсам, иложи борича яхшироқ натижага ҳаракат қиламиз. Ўтган йилги натижани яхшилаш асосий вазифамиз.

"Насаф" жамоаси мавсумга яхши тайёргарлик кўргани билиниб турди. "Динамо" билан таққослаганда, улар мавсумга тайёргарликни олий даражада олиб боришди. "Насаф" клуби "Бунёдкор"дан кам жойи йўқ. Бу иккала жамоаларнинг савияси бир даражада деб ўйлайман.

Шаҳбоз Беғамов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика