Latest news

09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  3 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  1 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  5 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  11 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  1 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1 02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  26 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  23 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  3 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  2 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  1 23:34Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"  0 23:22Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди"  11 23:09КЖЧ. "Пальмейрас" - "Ал Аҳли" учрашуви тўхтатилди. Нега?  10

Равшан Ҳайдаров: «Осиё чемпиони бўлишни ҳамма истайди» News

Равшан Ҳайдаров: «Осиё чемпиони бўлишни ҳамма истайди»

Бугун Янгондаги «Янгон» меҳмонхонасида U-19 Осиё чемпионати «В» гуруҳи жамоалари бош мураббийлари матбуот анжуманида иштирок этди.

Матбуот анжуманида «В» гуруҳининг 4 жамоаси – Австралия, БАА, Индонезия ва Ўзбекистон терма жамоалари бош мураббийлари саволларга жавоб қайтарди. Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров гуруҳдаги, умуман мусобақадаги барча рақибларини ҳурмат қилишини айтиб, барчага омад тилади.

«Бу ерга ҳамма яхши ниятлар билан келган, жумладан биз ҳам. Ғалаба қозониш, гуруҳдан чиқиш, жаҳон чемпионатига чиқиш ва Осиё чемпиони бўлишни ҳамма истайди. Биз ҳам истаймиз. Ишқибозларимиз учун ғалаба қозонишни истаймиз. Турнир юқори савияда ва қизиқарли ўтишини истаймиз», - дейди Равшан Ҳайдаров.

Бу ёшдаги Ўзбекистон терма жамоаси 2012 йилги ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпиони эканлиги матбуот анжуманига келган хорижлик журналистларнинг эътиборидан четда қолмади. Айнан ўша чемпионликнинг бу турнирда фойдаси бўладими, йўқми, шу хақдаги саволига Ҳайдаров қуйидагича жавоб берди: «2012 йилги мусобақадаги тажриба бизга қўл келиши мумкин, аммо у таркибдан бу таркибга ҳамма футболчилар ҳам етиб кела олмади. Менимча, у турнир бошқа, бу эса бошқа мусобақа».

Равшан Ҳайдаров, шунингдек, мусобақа давомидаги минимум вазифа Жаҳон чемпионатига чиқиш эканлигини айтиб ўтди.

«Бунинг учун энг аввало гуруҳдан чиқиш керак. Кейин эса чорак финалда ғалаба қозониш керак. Буни уддалагач, медаллар учун курашга киришамиз. Бу албатта қийин бўлади, лекин осон вазифа йўқ», - дея таъкидлади Ҳайдаров матбуот анжуманида.

Матбуот анжуманида иштирок этган Австралия терма жамоаси бош мураббийи Пол Окон ушбу мусобақа Жаҳон чемпионати йўлланмасини бериши нуқтаи назаридан муҳим эканлигини алоҳида урғулади. Мураббийга кўра, айнан шу жиҳат турнир иштирокчиларининг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшиши мумкин.

«Биз буни олдиндан билар эдик ва ҳозир ҳам яхши тушунамиз. Ҳамма Жаҳон чемпионатига боришни истайди, лекин йўлланма 4 та. Биз бундай курашга тайёрмиз», - дейди Окон.

Биринчи турда Ўзбекистонга қарши ўйнайдиган Индонезия терма жамоаси бош мураббийи Индра Сяфрининг сўзларига кўра, жамоа футболчилари бу ёш тоифасида Осиё чемпионатида анчадан бери иштирок этмай қўйганлигига эътиборни қаратди ва жамоанинг асл мақсади ОФКнинг нуфузли турнирида индонезияликларнинг нуфузини қайта тиклаш эканлигини айтди.

«Бизнинг ёшларимиз Осиё чемпионатларида анчадан бери иштирок эта олмайди. Мана ниҳоят биз ҳам бундай нуфузли мусобақага қайтдик. Биз учун бу турнирда ютиш ва ютқазишдан кўра, индонезияликларни эсда қолдирадиган даражада чиройли иштирок этиш муҳимдир», - дейди Сяфри.

БАА бош мураббийи Абдулла Месфернинг сўзларига кўра, жамоанинг 9 нафар аъзоси ўз юртидаги ҳарбий хизматга чақирилган.

«9 футболчимиз ҳарбий хизматга кетди. Бу мамлакатдаги қонун ва биз уни ҳурмат қиламиз. Лекин, шу билан бирга асосий таркибнинг 9 нафар футболчисининг ўрнига бошқа футболчи топиш қийин кечганини ҳам айтмасдан иложим йўқ. Камига 2 та футболчимиз ҳам жароҳат олиб берди. Мен бу билан олдиндан ҳеч нарсага ишора қилаётганим йўқ. Бу нарса бизни янада кучли бўлишга ундади демоқчиман», - дейди Месреф.

«В» гуруҳида Ўзбекистон терма жамоаси 10 октябрь куни биринчи бўлиб ўйнайди. Маҳаллий вақт билан 15:30да, Тошкент вақти билан 14:00да, Ўзбекистон Индонезияга қарши майдонга тушади. Гуруҳдаги иккинчи учрашувда эса Австралия БАА билан ўйнайди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика