Latest news

09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  0 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  1 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  5 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  10 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  1 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1 02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  26 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  23 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  2 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  2 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  1 23:34Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"  0 23:22Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди"  10 23:09КЖЧ. "Пальмейрас" - "Ал Аҳли" учрашуви тўхтатилди. Нега?  10

Равшан Ҳайдаров: "Осиё чемпионатидаги ҳар бир рақиб жамоа тўғрисида етарлича маълумот тўпладик" News

Равшан Ҳайдаров: "Осиё чемпионатидаги ҳар бир рақиб жамоа тўғрисида етарлича маълумот тўпладик"

6 октябрь, душанба куни ёшларимиз Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Мьянмага жўнаб кетишди.
Мьянмага учиб кетиш олдидан Равшан Ҳайдаров тайёргарлик ҳақида қисқача ўз фикрларини билдирди.

- Мана, Тошкентдаги охирги йиғинни ҳам якунладик. Унда футболчиларнинг ҳолати ҳақида зарур маълумотга эга бўлдик. Жамоавий ўйинни шакллантиришга катта эътибор қаратдик. Бу ёғига бизни расмий ўйинлар кутиб турибди. Шу сабабли ҳар бир кундан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик. Бугунги назорат баҳси тегишли хулосалар чиқаришга янада катта ёрдам беради.

- Рақибларни ўрганиш қандай кечди?
- Ҳар бир рақиб жамоа тўғрисида етарлича маълумот тўпладик. Индонезия, БАА ва Австралияни диққат билан ўргандик. Биринчи турдаги рақибимиз Индонезия йиғинни Испанияда ўтказганидан хабаримиз бор. Улар “Реал”, ”Барселона” ва “Валенсия” сингари клубларга қарши ўйинларда майдонга тушишди. БАА ҳам Японияда шуғулланди.

- Жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?
- Чиройли ўйин кўрсатган ҳолда жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишимиз керак.

- Жамшид Болтабоевнинг ҳолати қандай?
- Унда кичик жароҳат бор. Менимча, Жамшид бизга иккинчи турдан бошлаб ёрдам беради. Дастлабки ўйингача тўлиқ тикланиб улгурмайди. Бир учрашувни ўтказиб юборса ҳам тўлиқ тикланиб олса кифоя.

Умид қиламизки, Равшан Ҳайдаров қўл остидаги терма жамоа бизни кичик мундиал йўлланмаси билан хушнуд этади.


Беҳзод НАЗАРОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика