Latest news

11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  5 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3

Равшан Ҳайдаров: “Ўйинимизда ўсиш кўзга ташланмоқда” News

Равшан Ҳайдаров: “Ўйинимизда ўсиш кўзга ташланмоқда”

Ўтган шанба куни мухлислар ёзги давралар оралиғида таркибида сезиларли ўзгаришларни амалга оширган икки жамоанинг ўйинига гувоҳ бўлди.
Аутсайдерлар сафига тушиб қолган “Шўртан” 15-турда ўз майдонида “Динамо”ни қабул қилди. Қизиқарли руҳда кечган ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди. Ваҳоланки, мазкур баҳсда самарқандликлар ўз уйларига уч очко билан қайтишлари ҳам мумкин эди. Аммо улар якунда тайёр ғалабани қўлдан чиқарди.

Мазкур учрашувдан сўнг, “Динамо” бош мураббийи Равшан Ҳайдаров билан суҳбатлашдик.

- Равшан ака, аввало “Шўртан”га қарши кечган ўйин тўғрисида фикрларингизни билмоқчи эдик.
-  Ўйинда устунлик кўпроқ жамоамиз томонида бўлди. Шогирдларим олдинги баҳсларга кўра “Шўртан” билан ўйинда мазмунли ўйин намойиш этишди. Бошқача айтганда, турдан-турга ўйинимиз сифати яхшиланиб бормоқда дейиш мумкин. “Шўртан”га баҳсда жамоавий ўйин яхши шакилланиб бораётгани ва футболчиларнинг бир-бирлари билан тушуниб ўйнаганларини кўриш мумкин эди. Умид қиламанки, бу биз учун чўққи бўлиб қолмайди ва кейинги учрашувларда бундан-да сифатли ўйин намойиш этиб мухлисларимизни қувонтирамиз.

- Жамоангиз “Шўртан” билан сафарда дуранг қайд этди. Натижадан қониқдингизми?  
- Сафарда ўйнаганимиз учун дуранг натижаси балки яхши натижа бўлиши мумкин. Лекин ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда дурангга имзо чекканимиз мени қониқтирмади.

- Ғалабани ушлаб қолиш учун шогирдларингизга нима етишмади?
- Битта тўп фарқи билан ютаётган жамоа ҳеч қачон ғалаба қозонишига ишонмаслик керак. Чунки битта тўп якунда барчасини барбод қилиши ҳам мумкин. Қалтис ҳисоб саналади. Бундай пайтда футболчиларда руҳий томондан пасайиш кузатилади. Биз иккинчи ва учинчи голларни уришга ҳаракат қилишимиз керак эди. Аммо йигитлар бироз ҳотиржамликка берилди ва якунда тайёр ғалабани қўлдан чиқардик.

- Рақиб жамоа ўйини хусусида нима дейсиз?
- “Шўртан” таркибида ҳам бир қатор ўзгаришлар қилинди. Шу боис бу жамоа ҳам ҳануз ўз ўйинини топиб олмагани кўриниб турибди. Таркибда янги ўйинчилар ҳаракат қилмоқда. Уларнинг жамоанинг ўйинига киришиб кетиши ва бир текис ўйин кўрсатиши учун маълум бир вақт керак бўлади.

- Иккала жамоа сафидан яққол ажралиб турган футболчилар деб, кимларни аълоҳида кўрсата оласиз?
- Йўқ, мен бирор-бир футболчини бу борада кўрсата олмайман. Айниқса жамоам сафида тўп сурганларни. Чунки ҳамма футболчи тенг ҳаракат қилади жамоа манфаати учун. “Шўртан”дан ҳам кимнидир ажратиб кўрсатишим қийин.

 - Оралиқ танаффусда “Динамо” ҳам кўплаб футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. Янги футболчиларнинг тўлиқ мослашиб кетиш жараёни қандай кечмоқда?
- Тўғри, давралар оралиғида янги ўйинчиларни таркибга жалб этганмиз. Чунки биринчи даврада захира ўриндиғимиз узун эмас эди. Шунинг учун чизиқлар ўртасидаги рақобатни янада кучайтириш мақсадида қарашларимизга мос келган футболчилар билан келишувга эришдик.

- Агарда сафга янги келиб қўшилган футболчиларга эътибор қатадиган бўлсак, “Динамо”ни кўпроқ ҳимоячи олганини кўрамиз. Бу нима билан боғлиқ?
- Ҳа, мудофаа чизиғига бир нечта ўйинчиларни жалб этдик. Чунки Клецков ва Рисқуллаев жамоани тарк этишганидан сўнг, ҳимоя чизиғида бўшлиқ юзага келганди. Биз фақат ҳимоячи эмас, ярим ҳимоя ва ҳужум чизиқларига ҳам ўйинчиларни олиб келганмиз. Бундан кўзланган мақсад, боя айтганимдек, рақобатни кучайтириш эди. Иккинчи даврада дисквалификация ва шунга ўхшаш бошқа муаммолар юзага келиши мумкин. Шу боис захира ўриндиғини кучайтириб, кўнгилни тўқ қилиб олдик.

- Ёзги трансфер чоғида жамоангизнинг селекция ишларидан кўнглингиз тўлдими?
- Биринчи даврада таркибимиз у қадар кучли эмасди. Иккинчи даврага ҳар холда кучлироқ таркиб билан киришдик. Ўз режамизга кўра истаган футболчиларимизни қўшиб олишга ҳаракат қилдик. Бир сўз билан айтганда, шунисига ҳам шукур. Оралиқ танаффусда ҳарид қилган ўйинчиларимизнинг қанчалик фойда келтиришини мавсум мобайнида билиб оламиз.

- Ильдар Магдеевнинг бугунги холати қандай? Бу футболчининг охирги йилларда фаолиятида пасайиш кўзга ташланганди.
- Магдеевнинг имкониятларини жуда яхши биламан. Шунинг учун ҳам уни таркибимизга қўшиб олик. Маҳорати бор, ҳар холда Осиё майдонларида тўп сурган футболчи. Унинг катта тажрибаси бизга асқотади деган умиддаман. Ильдарнинг тайёргарлигини ҳам яхши дейиш мумкин.

- Жамоангизнинг икки нафар янги ҳимоячилари Ильдар Маматказин билан Алишер Саматовнинг тиббий кўрикдан ўта олмагани атилганди. Лекин бу футболчилар “Шўртан”га қарши баҳсда майдонга тушишди.
- Ҳа бу футболчиларимиз аввалига тиббий кўрикдан муваффақиятли ўта олишмаганди. Лекин кейинчалик маълум муолажаларни олишганидан сўнг, яна тиббий кўрикдан ўтишди. Бу сафар энди уларнинг расмий ўйинларда иштирок этишига руҳсат берилди.

- Аҳрол Рисқуллаев ва Владимир Кликевичнинг кетишига нима сабаб? Ёки бу футболчилар қарашларингизга тўғри келмадими?
- Иккала футболчи ҳам ўз ихтиёрига биноан клубни тарк этишди.


Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика