Latest news

22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  25 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  4 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 21:15Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  29 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  69 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  5 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0

Равшан Ҳайдаров: “Ўйин дурангга мос тарзда ўтди” News

Равшан Ҳайдаров: “Ўйин дурангга мос тарзда ўтди”

"Навбаҳор" - "Динамо" (1:1) ўйинидан кейин, ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида, самарқандликлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров иштирок этди.
- Назаримда иккинчи даврада осон ўйинни ўзи бўлмайди. Ҳар бир учрашув кескин ва муросасиз руҳда ўтади – дея дастлабки фикрларни баён этди, Равшан Акмалович.

Бугунги баҳс ҳам бундан мустасно бўлмади. Ҳар икки жамоада ҳам очколар сони у қадар кўп бўлмаганлиги боис томонларни майдонга фақат ғалабани кўзлаб тушишга ундамоқда. Шу сабабдан мезбонлар ҳам биз ҳам уч очкони мақсад қилгандик. Афсуски икки ўйиндан бери футболчиларимиз баҳснинг дастлабки дақиқаларида гол ўтказиб юборишмоқда.
Айнан шу жиҳат бизни ўйлантириб, безовта қилмоқда. Тезкор гол ўтказиб юборилганидан кейин футболчиларимиз вазиятни тенглаштириб, ўз ўйинларини кўрсатишмоқда. Ўйлашимча бугун жамоамиз кўп ҳолларда ташаббусга эришди.

Албатта “Навбаҳор” жамоасида ҳам қарши ҳужумларда гол уриш учун имкониятлар бўлганди. Бироқ, дарвозабонимиз маҳоратини намойиш этиб, жамоамиз фойдасига ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда устунликни қўлга олишимиз натижасида ҳисони тенглаштиришни уддасидан чиқдик. Умуман олганда ўйин дуранга мос тарзда ўтди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика