Latest news

13:08Эрнан Креспо "Сан-Паулу" бошқарувига қайтди  0 12:40Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"  1 12:14Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришмоқда  1 11:48ЎзФҲМ "Андижон" – "Қизилқум" ўйинида юзага келган баҳсли вазият бўйича изоҳ берди  4 11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  13 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  8 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  0 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  6 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  7 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  20 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1

Равшан Ҳайдаров: "Ғалабадан бошқа йўл йўқ!" News

Равшан Ҳайдаров: "Ғалабадан бошқа йўл йўқ!"

Бугун Таиланд U19 ва Ўзбекистон U19 терма жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Равшан Ҳайдаровнинг айтишича, 17 октябрдаги ўйинда икки жамоа учун ҳам қийин ўйин бўлади ва кучли жамоа жаҳон чемпионатига чиқади.

"Бизнинг терма жамоаларга катта вазифалар қўйилгани каби, ишқибозлар ҳам катта ғалабалар кутишади. Ғалабадан бошқа йўл йўқ! Жаҳон чемпионатига чиқишни биз қандай истаётган ва кутаётган бўлсак, Таиланд ҳам шундай кучли истак билан майдонга тушади", - деб гап бошлади Равшан Ҳайдаров.

"Таиланд ажойиб жамоа. Тезлик, куч, ғайрат ва иродаси бўйича шу турнинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланади. Гуруҳ босқичидаги охирги ўйинлари Таиланднинг ҳар қандай шароитда вазиятни ўзгартиришга қодир жамоа эканлигини кўрсатди. Об-ҳаво, иқлим? Биз бу шароитда биринчи марта ўйнамаяпмиз ва бу ҳақда билар эдик. Шуларни инобатга олиб тайёргарлик кўрганмиз. Икки жамоа учун ҳам қийин, ишқибозлар учун эса қизиқарли ўйин бўлади деган умиддаман", - дейди Ҳайдаров.

Таиланд терма жамоаси бош мураббийи Сасом Побпрасетнинг айтишича, 17 октябрдаги чорак финалда Ўзбекистон фаворит ҳисобланади.

"Эртага биз ютқазиб қўйсак одатий қабул қилиниши мумкин, лекин Ўзбекистон ярим финалга чиқолмаса роса янгилик бўлади. Ўзбекистон кучли жамоа ва уларга қарши ўйин оғир кечади. Қолаверса, таркибимизда муаммолар, жароҳат олганлар бор. Гуруҳ босқичидаги камбэклар чиқмаслиги мумкин, чунки бу ўйин тақдири бир ўйинда ҳал бўлади, 3 та имконият йўқ. Биз бор имкониятимизни ишга соламиз, кучимизни бериб ўйнаймиз, лекин рақибимизнинг кучли эканлигини ҳам тан оламиз", - дейди Сасом Побпрасет.

Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги чорак финал 17 октябрда Тошкент вақти билан 17:30 да бошланади.

ЎФФ матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика