Latest news

20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 20:05Суперлига. "Андижон" — "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  10 19:53Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" 1:1 (матнли трансляция)  3 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  1 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  3 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1

Равшан Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият йигитларни янаям масъулиятлироқ бўлишга ундайди" News

Равшан Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият йигитларни янаям масъулиятлироқ бўлишга ундайди"

Янги Зеландияда бўлиб ўтаёьган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати “F” гуруҳи доирасидаги Ўзбекистон U-20 - Гондурас U-20 (3:4) ўртасидаги ўйиндан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманининг биринчи қисмида Ўзбекистон ёшлар терма жамоамси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров қатнашиб, ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

Афсуски чемпионатни кутилганидек бошлай олмадик. Уни ғалаба билан бошламоқчи эдик. Ўйин бошида йўл қўйган хатоларимиз бизга қимматга тушди. Айниқса, дарвозабон ва ҳимоячилар хатоси жуда қўпол бўлди. Ўйин бошида бизда яхши имкон бўлди, аммо биз фойдалана олмадик, улар эса фойдаланишди”, дейди Равшан Ҳайдаров.

Биринчи ўйин доимо муҳим бўлади, чунки биринчи ўйинда қўлга киритиладиган очко жуда муҳим. Бугун хатоларимиз туфайли буни уддалай олмадик. Улар устида ишлаймиз. Германияга қарши ўйин муҳим ва бу ўйин ҳали ўз муҳимлигини йўқотмади. Уларга қарши ўйин учун бошқача тайёрланамиз”.

Бироз режаларимиз ўзгарди. Германияга қарши бошқача тайерланамиз. Бугунги мағлубият йигитларни янаям масъулиятлироқ бўлишга ундайди, деб умид қиламан”.

“Олдимизда яна иккита ўйин бор ва уларда очко олишга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир уйиннинг аҳамияти бошқа. Имконият бор. Улардан фойдаланамиз. Германияга қарши уйин ҳақида ўйлаш учун, аввало бугунги ўйинни унутишимиз керак. Хатоларни таҳлил килиб, улар устида ишлаб, кейинги ўйинга бошқача кайфиятда тушамиз”, деб сўзини якунлади Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика