Latest news

02:27Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Реал Овьедо"ни йирик ҳисобда таслим этди  62 01:53А Серия. "Ювентус" "Парма"ни ишончли ҳисоб билан таслим этди, "Аталанта" эса ўз уйида "Пиза"ни юта олмади  3 00:34Байиндир — МЮ таркибида АПЛнинг икки турида яққол голли вазият яратган ягона футболчи  3 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Фулхэм" билан дуранг ўйнади  33 21:40БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Хорфаккан"ни мағлуб этди, Ғаниевдан иккита ассист  3 20:57"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини нишонга олди  4 20:23Рабьога "Наполи", "Милан" ва турк клублари қизиқиш билдирмоқда  0 19:50ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда ғалабага эришди, Раҳмоналиев кетма-кет бешинчи ўйинда захирада қолдирилди  5 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  3 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  14 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  1 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2

Равшан Ҳайдаров: "Бугун Шимолий Корея кучли ўйнади ва ютди" News

Равшан Ҳайдаров: "Бугун Шимолий Корея кучли ўйнади ва ютди"

Ўзбекистон - КХДР ўртасидаги ўйиндан сўнг Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.
Равшан Ҳайдаровга кўра, унинг жамоаси бугун ёмон ўйнади ва Шимолий Корея ҳақли равишда финалга йўл олди.

"Масъулиятни тўла ўз бўйнимизга оламиз ва мағлубиятни оқлашга ҳаракат қилмаймиз. Бугун Шимолий Корея кучли ўйнади ва ютди. Менимча, жамоа жаҳон чемпионатига чиққандан кейин хотиржамликка берилдими, нимадир бўлди. Биз яхши тайёргарлик кўрган эдик. Шимолий Корея жуда тартибли ўйин кўрсатиб, аниқ пас билан тезкор қарши ҳужумлар эвазига голлар урди. Биз ҳужумга ўта олмадик. Акром Комиловнинг йўқлиги таъсир қилдими? У асосий футболчиларимиздан. Таъсир қилди, лекин бу мағлубиятнинг асосий сабаби эмас. Биз ҳимояда кўп хато қилдик. Шимолий Корея эса бу хатолардан унумли фойдаланди. Шимолий Корея турнирдаги энг кучли рақибми дейсизми? Ундай бўлмаса керак. Кучли рақиблар кўп бўлди. Ўзимиз бугун ёмон ўйнадик. Энди, ноябрь ойида футболчиларга дам берилади. Декабрдан бошлаб жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрамиз",  - дейди Равшан Ҳайдаров.

ЎФФ матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика