Latest news

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  13

Равшан Ҳайдаров: "Бугун фақат натижа учун ўйнадик" News

Равшан Ҳайдаров: "Бугун фақат натижа учун ўйнадик"

Бугун бўлиб ўтган "Динамо" - "Металлург" (1:0) учрашувидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари матбуот анжуманида иштирок этишди.
Дастлаб майдон эгалари бош мураббийи йиғилганлар саволларига жавоб бериб ўтди.

"Жуда оғир учрашувлардан бирини ўтказдик. Бугун биз учун натижа жуда муҳим ва шунинг учун чиройли ўйин кўрмаган бўлишимиз мумкин. Очиғини айтсам бугун фақат натижа учун ўйнадик. Футболчиларим кўрсатмаларимни яхши бажаришди. Албатта камчиликлар ҳам кўзга ташланди. Биз ўйин бошиданоқ гол уриб олганимиз бизга қўл келди. Бугун натижа кераклиги учун бутун ўйин давомида йигитлар ҳаяжон билан учрашув ўтказди ва бу бизга кўп вазиятларда панд берди. Муҳими натижани қўлга киритдик ва хурсандмиз" - дея ўйин ҳақида дастлабки фикрларини билдириб ўтади Равшан Ҳайдаров

- Бугунги учрашувда "Металллург"нинг бу даражада кучсиз ва сифатсиз ўйини сизни ҳайрон қолдирмадими ?

Ўйлашимча "Металлург" кучсиз ўйин кўрсатмади. Кейин "Металлург" жуда яхши шаклланган жамоа ва улар кўп йилдан буён ўзакни алмаштирмайди. Улардан тўпни олиб қўйишнинг ўзи бир машаққат эди. Улар голли вазиятлар яратишди ва бунда омад биз тарафда бўлганини айтишим керак. Айниқса ўйин охирида улар ҳисобни тенглаштириб кетиши ҳам мумкин эди лекин Мелиничук бизни қутқарди.

- Кейинги учрашув "Гулистон" га қарши бўлиб ўтади ва бугун "Гулистон" мағлубиятга учради. Олий лигада қолиш учун курашаётган жамоага қарши ўйин олдидан фикрларинингизни айтиб ўтсангиз ?

Биз охирги учрашувларни барчасини ғалаба билан тугатмоқчимиз. Бизни олдимизда ҳам ўзимизга яраша вазифаларимиз бор. Руҳий ҳолат учун ҳам қанча юқорида турсак шунча яхши бўлади. Охирги икки учрашувда фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика