Latest news

02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  45 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  2 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  0 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  1 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  1 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  6 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  8 23:21Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда"  0 22:42Айбек Нурбаев: "Локомотив" бугун U19 жамоа билан ўйнагандек бўлди. 20 кунни қандай ўтказамиз, ҳайронман"  0 22:25Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 1:2   0 22:23"Реал" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 21:27Суперлига. Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланган учрашувда ОКМК "Хоразм"ни мағлуб этди  9 21:18БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" 5 та гол урилган ўйинда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Абдуллаев тўлиқ ўйнади  0

Равшан Эрматовга аталган шеър (Иқбол Мирзо) News

Равшан Эрматовга аталган шеър (Иқбол Мирзо)

Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо ЖЧда рекорд ўрнатган ҳамюртимиз Равшан Эрматовга атаб шеър ёзди.
"Адолат ҳуштаги"

Тартиб ва қоида шартдир ҳар ишда,
Ким ғирромлик қилар, кимдир шошилар.
Дунёнинг ярмини айлаб саришта
Ҳакамлик қилганлар Қаффол Шошийлар.

Ўзига қаратиб олам элини,
Ҳукмини ўтказиб, жойи-жойида,
Арабга ўргатган араб тилини
Замахшарий бобо тузган қоида!

Теран томирларга туташ илдизлар,
Номинг элда достон бўлиб юрибди.
Футбол қиролиман, деган юлдузлар
Битта ҳуштагингга қараб турибди.

Истиқлол фарзанди тушса майдонга,
ОТА ўғиллиги билиниб тургай.
Ҳалоллик бонгини уриб жаҳонга,
Адолат ҳуштаги чалиниб тургай!


Иқбол МИРЗО,
Ўзбекистон халқ шоири
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика