Latest news

08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  0 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  2 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  1 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  0 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  1 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  19 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  3 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  7 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  8 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  1

Равшан Эрматовдан навбатдаги ажойиб натижалар News

Равшан Эрматовдан навбатдаги ажойиб натижалар

Кеча Осиё Кубоги-2019 финалини ўзбекистонлик Равшан Эрматов ишлаши ҳақида хабар чиққанди.

1. Эрматов иккита Осиё Кубоги финалида ишлайдиган биринчи ҳакам бўлади. У 2011 йил Қатардаги мусобақа финалини бошқарганди.

Осиё Кубогида фақат 1972 йилдан бошлаб финал учрашуви ўтказила бошланган. Финалларда ишлаган ҳакамлар рўйхати:

1972 - Сивапалан Катиравале (Малайзия)
1976 - Жан Дюбаш (Швейцария)
1980 - Сударсо Харджовасито (Индонезия)
1984 - Шизуо Такада (Япония)
1988 - Мишель Вотро (Франция)
1992 - Жамол Ал-Шариф (Сурия)
1996 - Моҳд Назри Абдулла (Малайзия)
2000 - Али Бусайим (БАА)
2004 - Саад Комил (Кувайт)
2007 - Марк Шилд (Австралия)
2011 - Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
2015 - Алиризо Фағони (Эрон)



2. Эрматов - тўртта Осиё Кубогида ишлаган ягона ҳакам: Хитой-2004, Қатар-2011, Австралия-2015, БАА-2019. Бу мусобақа ҳамюртимиз учун бешинчиси бўлиши ҳам мумкин эди, аммо 2007 йилги Осиё Кубогида ишлашига Канадада ўтган ёшлар ўртасидаги ЖЧ халал берганди.

3. Эрматов - Осиё Кубогида ўйин бошқариш бўйича ҳам етакчи. Япония ва Қатар ўртасидаги баҳс унинг учун 14-учрашув бўлади. Кейинги ўринларда Саад Комил (9та ўйин) ва Шамсул Майдин (8та ўйин) қайд этилган.

4. Финал учрашуви ҳамюртимиз учун 2019 йилги Осиё Кубогидаги бешинчи баҳс бўлади. Бу ҳам Осиё Кубоги рекорди. 2015 йил Алиризо Фағони ҳам худди шунча учрашувда ишлаган, Абдулла Ҳассан ва Сезар Рамос эса БААдаги мусобақада бештадан учрашувда бош ҳакам бўлишди.

Кўриб турганингиздек Равшан Эрматовга Осиё Кубокларининг деярли барча рекордлари тегишли. Улардан бир қанчаси яна кўп йиллар давомида сақланиб қолади, - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.



Rating: +90   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика