Равшан Эрматов ЖЧ-2014 очилиш учрашувида ишлайдими?
08 jun 2014 19:37
News
Равшан Эрматов ЖЧ-2014 очилиш учрашувида ишлайдими?
Хабарингиз бор, 12 июнь куни Бразилия ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги ўйин билан Жаҳон чемпионати бошланади.
Ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ушбу мундиалда ишлаши барчага маълум.
Кўпчилик очилиш ўйинини айнан Эрматов бош ҳакамлик қилишини айтишмоқда. Хўш, Осиёнинг 4 карра энг яхши ҳаками бўлган ҳамюртимизда кетма-кет иккинчи ЖЧда очилиш баҳсини бошқарадими?
Биринчи ўйинни Жанубий Америка ва европалик ҳакамлар бошқармаслиги деярли аниқ, ҳар холда ФИФАнинг ёзилмаган қоидасига кўра шундай.
Океания ва Африкадан таклиф этилган ҳакамларнинг очилиш ўйинига тайинланиш эҳтимоли пастроқ.
Демак, тахминимизча Бразилия - Хорватия учрашувида Шимолий Америка ёки осиёлик ҳакамлардан бири ишлаши мумкин.
Энг асосий номзодлар уч нафар - Юичи Нишимура (Япония), Марко Родригес (Мексика) ва Равшан Эрматов (Ўзбекистон).
Буларнинг барчаси ҳозирча тахмин, ФИФА қандай қарор қабул қилишини яқин орада билиб оламиз.
Нарзулла Сайдуллаев.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments