Latest news

16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  2 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  1 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  33 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  8 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1 13:54"Арсенал" 14 йилдан бери "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этолмаяпти  0 13:2239 ёшли Жеймс Милнер АПЛ тарихига кирди  2 12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  1 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  1 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  3 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0

Равшан Эрматов: "Юқори саватчалардан Япония, Корея ва Австралия тушмаслигини хоҳлагандим, якунда ҳам шундай бўлиб чиқди" News

Равшан Эрматов: "Юқори саватчалардан Япония, Корея ва Австралия тушмаслигини хоҳлагандим, якунда ҳам шундай бўлиб чиқди"

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов сал олдин якунига етган Жаҳон чемпионати-2026 саралашининг 3-босқичи қуръа натижалари ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Қуръа омадли келди. Бош мураббий Сречко Катанец таъкидлаганидек, кўп сафарларга чиқмаймиз. Тасаввур қилинг, Австралияга учиб борсак, кўп йўлда юрамиз, 1 кун вақт кетади. Кейин ортга қайтиш бор, бу футболчиларга қийинчилик туғдиради, вақт тафовутига кўникиш керак бўлади. 2015 йилда бу анча сезилган ва қайсидир маънода таъсир қилганди. Шу томонлама ўзимизга яқин бўлган Қирғиз Республикаси, Эрон, Қатар каби мамлакатларга бориш яхши бўлди, аммо ҳамма жамоани ҳурмат қилишимизна алоҳида таъкидлаган бўлардим. Юқори саватчалардан Япония, Корея ва Австралия тушмаслигини хоҳлагандим, якунда ҳам шунақа бўлиб чиқди. Қуръа ҳақиқатан омадли келди", – деди Эрматов.

Аввалроқ Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Сречко Катанец узоқ сафарларга чиқмаслигидан хурсандлигини ва миллий терма жамоа ЖЧга чиқишига ишонишини айтиб ўтган эди.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика