Latest news

10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  0 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  2 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  0 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  3 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  6 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  3 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  0 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  6 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  6 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  43 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2

Равшан Эрматов: "Ватан шарафини ҳимоя қилиш, унинг обрўсини юксалтириш катта бахт" News

Равшан Эрматов: "Ватан шарафини ҳимоя қилиш, унинг обрўсини юксалтириш катта бахт"

Куни кеча Олимпия шон-шуҳрати музейида ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчиси Абдулҳамид Расуловни тантанали равишда тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда муҳтарам юртбошимиз томонидан Равшан Эрматовга “Эл-юрт ҳурмати” ордени ҳамда қимматбаҳо “Малибу” автомашинаси берилгани эълон қилинди.

Шундан сўнг ФИФА ҳаками ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Камтарона меҳнатларимни Ватанимизнинг юксак мукофоти билан тақдирлаган Президентимизга чексиз миннатдорлик изҳор этаман", - деб гап бошлади Равшан Эрматов. 

"Бундай эътибор ва ғамхўрлик келгусида янада юксак марралар сари рағбатлантиради. Жаҳон чемпионатида биз не-не улуғ алломаю мутафаккирларга бешик бўлган буюк юрт фарзандлари эканимизни, биз ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ва кам бўлмаслигимизни исботлашни мақсад қилгандик ва бу эзгу мақсадимизга етишганимиздан хурсандмиз.

Учрашувларни хатосиз бошқаришимизда халқимиз, миллионлаб ўзбекистонлик футбол мухлисларининг ишончини оқлаш масъулияти бизга катта куч-ғайрат бағишлади. Халқаро майдонларда Ватан шарафини ҳимоя қилиш, унинг обрўсини юксалтириш катта бахт. Футбол оламининг энг нуфузли мусобақаси  жаҳон чемпионатида Ўзбекистон номидан қатнашганимиздан фахрланамиз. Халқаро майдондаги бундай муваффақиятимиз замирида Президентимиз раҳнамолигида спортни, жумладан, футболни ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик мужассамдир", - дейди Эрматов.


Камолиддин Алимов ёзиб олди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика