Latest news

08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 07:56Гвардиола Ҳусановни жароҳат олганини тасдиқлади  2 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  2 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  1 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  26 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  10 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  22 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  59 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1

Равшан Эрматов: "Сречко Катанец "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидан 3 нафар ёш футболчини ён дафтарига ёзиб олди" News

Равшан Эрматов: "Сречко Катанец "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидан 3 нафар ёш футболчини ён дафтарига ёзиб олди"

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси кеча Суперлиганинг 24-турида ўз майдонида "Сурхон"ни мағлуб этди (5:0).

Ушбу учрашув якунлангач жамоа аъзоларига расман чемпионлик кубоги топширилди. Тақдирлаш маросимида кўплаб мартабали меҳмонлар, мутасадди раҳбарлар иштирок этишди. Улар қаторидан ўрин олган ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Аввало "Пахтакор" мухлисларини навбатдаги чемпионлик билан табриклаймиз. Жамоа мураббийлари, футболчилари бу йўлда катта меҳнат қилишди. Албатта буни ҳам эътироф этишимиз керак. Мавсумнинг якуни бўлгани боис айрим футболчиларда чарчоқ аломати борлиги кўриниб турибди. Шундай бўлсада, миллий терма жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец 3та ёш футболчини ўзининг ён дафтарига ёзиб олди. Қувонтирадиган жиҳати шуки, бизда янги ёш футболчилар етишиб чиқмоқда. Улар эртанги кунда терма жамоамизнинг асоси бўла олади",- дейди Равшан Эрматов. 


- Сир бўлмаса, 3 нафар футболчининг исмини айта оласизми?

- Мен бу жараёнга аралашмайман. Чунки бу нотўғри бўлади. Терма жамоа мураббийи хурсанд бўлиб 3 нафар футболчининг ўйинини кузатиб боришини айтди. Бундан мен ҳам хурсандман. Мана шундай ўйинлар орқали ёшлар шаклланади, ўсади. Ўзларининг орзуси бўлган терма жамоада ўйнаш учун астойдил ҳаракат қилишади.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика