Равшан Эрматов: "Сречко Катанец АҚШ ва Мексика билан ўйинларда терма жамоани ўзи бошқаради"
09 sep 2023 12:38
News
Равшан Эрматов: "Сречко Катанец АҚШ ва Мексика билан ўйинларда терма жамоани ўзи бошқаради"
Кеча бош мураббий Сречко Катанец паспортидаги муаммолар туфайли Истанбул аэропортида қўшимча текширув учун ушлаб қолингани ҳақида хабар бергандик. Бу вазиятга ойдинлик киритиш учун ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов билан боғландик:
"ЎФА Катанецнинг виза билан боғлиқ муаммосини оператив тарзда ҳал қилди. Айни пайтда мураббий самолётда АҚШ томон учмоқда. Тез орада Сент Луис шаҳрига етиб боради. Насиб қилса, АҚШ ва Мексика билан ўйинларда Ўзбекистон миллий терма жамоасини Сречко Катанецнинг ўзи майдонга бошлаб тушади", - деди Эрматов championat.asia сайтига.
USA Timothy Weah - 4', Ricardo Pepi - 90', Christian Pulisic - 90' Friendlies . Round 1 10/09/2023, 03:35
Uzbekistan
Comments