Latest news

07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  2 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  33 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  4 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  25 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  43 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2

Равшан Эрматов Ўзбекистон U-18 ва Олимпия терма жамоаларининг кейинги йилги режалари билан танишди News

Равшан Эрматов Ўзбекистон U-18 ва Олимпия терма жамоаларининг кейинги йилги режалари билан танишди

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг бош мураббий Тимур Кападзе билан биргаликда кейинги йилги тайёргарлик режаларни кўриб чиқди.

Хабарингиз бор, Олимпия терма жамоамизни 2022 йилда йил иккита йирик мусобақа — мамлакатимиз майдонларида бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати ва Ханчоудаги Осиё ўйинлари кутиб турибди.

ЎФА биринчи вице-президенти мазкур нуфузли мусобақаларга тайёргарлик режалари билан танишиш мақсадида мураббийлар штаби билан суҳбатлашди. ЎФА томонидан футболчиларимизнинг олдинда турган турнирларга сифатли ва тизимли тайёргарлик кўришлари учун барча шароитлар яратиб берилиши маълум қилинди.

Шундан кейин Равшан Эрматов Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг машғулотларига ташриф буюрди. Тажрибали мутахассис Равшан Ҳайдаров қўл остидаги мазкур жамоани ҳам бир қанча муҳим турнирлар кутиб турибди. Хусусан, вакилларимиз кейинги йили Осиё чемпионатининг саралаш баҳсларида иштирок этиш билан бир қаторда, 2023 йилда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон Чемпионати йўлланмаси учун ҳам кураш олиб боришади.

Равшан Эрматов футболчилар билан суҳбатда мазкур турнирларга жиддий тайёргарлик кўриш кераклигини, бунинг учун ҳар куни ўз устида ишлаш зарурлигини таъкидлаб, терма жамоа аъзоси бўлиш ҳар бир футболчи учун шараф ва азалий орзуси эканлигига эътибор қаратди. Бу борада ҳозирданоқ профессионализм, интилиш ва меҳнатсеварликни ўзида мужассам қилиб бориш зарурлигини айтди.

Ушбу жамоани кейинги йилга тиғиз тайёргарлик тақвими кутиб тургани сабабли мусобақаларга тиббий, жисмоний, руҳий, техник ва тактик томондан тайёргарлик олиб бориш бўйича мураббийларга топшириқлар берилди.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика