Latest news

08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  0 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  23 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  5 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  7 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  5 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  27 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  2 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11

Равшан Эрматов Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг тайёргарлиги билан яқиндан танишди News

Равшан Эрматов Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг тайёргарлиги билан яқиндан танишди

Олим Шокиров бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда машғулотларни давом эттирмоқда.

Баҳрайн мезбонлик қиладиган Осиё чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси айни кунларда "Чиғатой" базасида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Куни кеча бўлиб ўтган машғулотларни ЎФА биринчи витце-президенти Равшан Эрматов ҳам кузатиб борди. ЎФА биринчи витце-президенти ўсмирлар терма жамоасига яратиб берилган шароитлар ва витаминизация масалалари ҳамда уларнинг жисмоний ҳолати, кайфияти билан яқиндан танишди. 

Равшан Эрматов ўсмирларимиз билан ўзаро суҳбат давомида қитъа биринчилигида муносиб тарзда иштирок этиб, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишда бор куч ва имкониятларини ишга солиш, мураббийларни кўрсатмаларига тўлиқ риоя қилиш, доимо мақсад сари интилиш муҳимлигини таъкидлади. 


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика