Latest news

09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  0 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  2 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  2 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  17 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  24 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  9 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  34 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  178 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  52 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0

Равшан Эрматов ОФК президенти Шайх Салмон билан учрашди News

Равшан Эрматов ОФК президенти Шайх Салмон билан учрашди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси делегацияси Осиё футбол конфедерацияси президентининг таклифига биноан Манама шаҳрига ташриф буюрди.

Ушбу ташриф давомида ЎФA биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Ҳалифа иштирокида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Равшан Эрматов Шайх Салмонга ЎФA президенти Aбдусалом Aзизовнинг самимий саломлари ва энг яхши тилакларини етказган ҳолда, ЎФA раҳбари бошчилигида Ўзбекистон футболида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар, қўлга киритилаётган сезирали ютуқлар ҳақида сўз юритди. ЎФA биринчи вице-президенти ЎФA ва ОФК ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатлари ишонч ва ҳурмат асосида қурилган эканлигини аълоҳида таъкидлади.

Шунингдек, Равшан Эрматов Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол конфедерацияси билан яқин ҳамкорликда кенг кўламли ҳамкорлик дастурлари ва лойиҳаларини амалга оширишдан ҳар доим мамнун эканлигини айтиб, қитъа миқёсидаги бир қатор нуфузли мусобақалар мезбонлиги айнан Ўзбекистонга ишониб топширилиганлиги Ўзбек футболи оиласини янада бахтиёр этганлигини билдирди.

Ўз навбатида, Шайх Салмон ЎФA раҳбариятининг Ўзбекистонда футболни ривожлантиришда олиб бораётган самарали фаолиятини эътироф этди ҳамда ОФК ва ЎФA ўртасидаги шериклик алоқаларини мустаҳкамлашга ҳамиша содиқ эканлигини яна бир бор таъкидлади.

Шунингдек, ОФК президенти ўзбек футболида олиб борилган ислоҳотлар, унинг оммавийлигини оширишда қабул қилинаётган қарорларни олқишлаб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига миннатдорчилик изҳор этди.

Rating: -41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика