Равшан Эрматов: "Мухлислар Марказий Осиёнинг шиддатли дербиларини соғиниб қолишган"
11 mar 2020 12:26
News
Равшан Эрматов: "Мухлислар Марказий Осиёнинг шиддатли дербиларини соғиниб қолишган"
Расман: Ўзбекистон Лига кубогида қўшни давлатлардан жами 8та клуб қатнашади
ЎФA Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мусобақада қўшни мамлакатлар жамоалари иштирок этиши Лига кубогининг нуфузи ва томошабоплигини оширишга ҳам хизмат қилишини айтиб ўтди:
– Ўзбекистон Лига кубоги баҳсларида Қирғизистон ҳамда Тожикистоннинг етакчи клублари қатнашиши мазкур мусобақага бўлган эътибор ва қизиқишнинг ортишига сабаб бўлади. Эндиликда мазкур турнир учрашувларини нафақат Ўзбекистонда, балки қўшни давлатларда ҳам кузатиб боришади. Қолаверса, ўзаро қардош бўлган мамлакатлар ўртасидаги алоқалар футбол орқали янада мустаҳкамланади. Катта ёшдаги мухлислар Марказий Осиё жамоаларининг дербиларига кўп бора гувоҳ бўлишган. Улар минтақамиз клубларининг ўзаро шиддатли тўқнашувларини соғинишгани тайин. Шу боисдан ҳам Лига Кубоги беллашувларига қўшни мамлакатлар жамоаларини ҳам таклиф этдик ва улар бу таклифни қабул қилишганидан жуда ҳам мамнунмиз. Эндиликда мухлислар ўз севимли жамоаларининг Тожикистон ёки Қирғизистон етакчи клубига қарши ўйинини кузатиш учун қўшни мамлакатларга ҳам боришлари мумкин бўлади. Келаси мавсумларда минтақамизнинг бошқа мамлакатлари жамоалари ҳам мусобақада иштирок этишлари кутилмоқда, – дея таъкидлади ЎФA Биринчи вице-президенти.

Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments