Latest news

22:11Тимур Кападзе: "Эронни яхши ўрганиб чиқамиз ва керакли маълумотларни тўплаймиз"  5 21:43Отабек Шукуров: "Ҳар бир очко бизни мундиалга яқинлаштиради"  2 21:31Ўзбекистон терма жамоаси Хитой ва Тожикистонга қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади  1 21:00"Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтинги  18 20:03​Дембелени Саудия Арабистонида кутишмоқда  4 19:41АПЛ 25 йил ичида илк бор тўп етказиб берувчисини ўзгартирди  3 19:15"Барселона"нинг икки ўйинчиси жароҳат олди  4 18:48Таҳлил. Қосимовнинг "Пахтакор"га қарши ўзига ҳос бўлмаган қуроли иш берди  10 18:38"Вольфсбург" ҳимоячиси "Ливерпул"да Ван Дейкнинг ўрнини эгаллаши мумкин  0 18:11Дориев, Одилов, Бубанья, Зотеев... Суперлига 2-тур рамзий терма жамоаси  2 17:50VIP'даги Ортиқхўжаев, Риаскос билан гап талашаётган Ғиёсов, ботаётган қуёш — "Пахтакор" Олмалиқда мағлубият аламини татиб кўрган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 17:26Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари  2 17:18"Мен Мэйсон Манутга ишонаман" — Аморим  3 16:50Nike Килиан Мбаппе учун ёрқин дизайндаги бутсаларни чиқаради  0 16:22Мессининг тансоқчиси Логан Полни у билан жанг қилишга чақирди  4

Равшан Эрматов Конфедерациялар Кубогида иштирок этади News

Равшан Эрматов Конфедерациялар Кубогида иштирок этади

Равшан Эрматов бошчилигидаги ФИФА ҳакамлари бригадаси шу йилнинг 16-30 июнь кунлари Бразилияда ўтказиладиган Конфедерациялар Кубогига таклиф олди.
Куни кеча Ўзбекистон Футбол Федерациясига ФИФА Ҳакамлар қўмитасидан Равшан Эрматов Бразилияда бўлиб ўтадиган Конфедерациялар Кубогига таклиф этилгани ҳақидаги хат келиб тушди. Эрматовга қанотларда ёрдам бериш учун ўзбекистонлик Абдуҳамидулло Расулов ҳамда қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров ҳам таклиф этилган.

2013 йилги Конфедерациялар Кубоги ФИФА байроғи остида тўққизинчи бора ташкил этилаётган мусобақа ҳисобланади.

Конфедерациялар Кубогида тегишли олти конфедерация – КАФ, КОНМЕБОЛ, УЕФА, ОФК, КОНКАКАФ, ОФК томонидан ташкил этилган қитъа чемпионатларида ғолиб чиққан терма жамоалар, амалдаги жаҳон чемпиони ва мусобақа ўтказилаётган мамлакат терма жамоаси иштирок этади.

Жорий мусобақада иштирок этувчи жамоалардан учтаси – Уругвай, Италия ва Испания – ФИФА байроғи остида ўтказиладиган барча энг асосий мусобақалар: футбол бўйича жаҳон чемпионати, Олимпиаданинг футбол мусобақаси ва Конфедерациялар Кубогида ғолиб чиққан учинчи жамоа бўлишга ҳаракат қилиб кўради.

Қайд этиш жоиз, Равшан Эрматов фаолиятида илк бор Конфедерациялар Кубогида иштирок этади. Айни вақтда, унинг ҳисобида 2010 йилги жаҳон чемпионати, ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги иккитадан жаҳон чемпионатлари, 2012 йилги Олимпиада футбол мусобақалари, шунингдек, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари борлиги ҳеч кимга сир эмас.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика