Latest news

14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  1 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   20 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  4 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  4 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  58 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  7 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  5 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  8 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор ярим финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  10 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8

Равшан Эрматов гуруҳи Мексикага таклиф этилди News

Равшан Эрматов гуруҳи Мексикага таклиф этилди

Халқаро миқёсдаги мусобақаларга ўзбекистонлик ҳакамларни таклиф этиш анъанаси тобора ортиб бормоқда.

Равшан Эрматов тимсолида ўзбекистонлик ҳакамлар нафақат Осиё миқёсида, балки жаҳон даражасидаги ўйинларни ҳам адолатли ва ҳаққоний бошқаришиб, ўзларининг нималарга қодир эканликларини исботлашяпти. Бугуннинг ўзида ҳакамларимизнинг икки гуруҳи халқаро мусобақада майдонга тушади. Валентин Коваленко бошчилигидаги гуруҳ Ливанда, Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамларимиз эса Қатарда Осиё кубоги саралаш ўйинларини олиб боришга масъул қилиб белгиланган. Шунингдек, апрель ойида ҳам вакилларимиз бир қатор нуфузли мусобақаларга бириктирилган. Демак,

27 март. Осиё Кубоги - 2019 саралаши.
Ливан – Малайзия. Байрут шаҳри.
Бош ҳакам: Валентин Коваленко
Қанотларда: Руслан Серазетдинов, Алишер Усмонов.
Захира ҳаками: Шерзод Қосимов

27 март. Осиё Кубоги - 2019 саралаши.
Яман – Непал
. Бетараф сифатида Қатарнинг Доҳа шаҳри танланган.
Бош ҳакам: Азиз Асимов
Қанотларда: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин.

3 апрель. ОЧЛ.
“Серезо Осака” (Япония) – “Жейжу Юнайтед” (Ж.Корея)
Бош ҳакам: Ильгиз Танташев
Қанотларда: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин.

10 апрель. ОФК Кубоги. Машхат шаҳри.
“Ал-Сувайҳ” (Уммон) – “Малькия” (Баҳрайн)
Бош ҳакам: Шерзод Қосимов
Қанотларда: РусланСеразетдинов, Алишер Усмонов

Шунингдек, 6-20 апрель кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида футбол бўйича Аёллар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада ишлаш учун ўзбекистонлик Эдита Миробидова (бош ҳакам) ва Зилола Раҳматова (ёрдамчи ҳакам) таклиф этилишган.

Равшан Эрматов бошчилигидаги Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов аслида 3 апрель куни Осиё Чемпионлар лигаси доирасида  “Шанхай Шеньхуа” (Хитой) – “Кашима Антлерс” (Япония) учрашувига тайинланган эди. Бироқ бу тайинлов ФИФА томонидан бошқа мусобақа билан алмаштирилди. Унга кўра, вакилларимиз 10 апрель куни КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси доирасида Мексикада ўтадиган “Америка ФК” (Мексика) ва “Торонто" ФК” (Канада) клублари ўртасидаги ярим финал учрашувини бошқаришадиган бўлишди.

Rating: +56   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика