Latest news

08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  1 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  8 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  4 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  105 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0

Равшан Эрматов: "Футзал терма жамоамизга омад тилайман" News

Равшан Эрматов: "Футзал терма жамоамизга омад тилайман"

Бугун Футзал бўйича Осиё чемпионатига бағишланган турнирда иштирок этган ФИФА ҳаками Равшан Эрматов ўз фикрларини билдирди.

"Хабарингиз бор, февраль ойи бошида Тошкентда футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мусобақадан олдин турли соҳа вакиллари йиғилиб футзал ўйнаб кўрдик. Ҳакамлар, юристлар, суд ходимлари, журналистлар, актёрлар ва бошқа соҳа вакиллари бир бирларига қарши майдонга тушишди. Футбол миллионлар инсонларни бирлаштирувчи спорт ҳисобланади. Шу боис бундай мусобақаларни янада кўпроқ ташкил этиш, уни анъанавий тарзда ўтказиб туриш мақсадга мувофиқ бўлади деб ўйлайман. Ман бугун кўплаб ёшлар келиб ўйинларни томоша қилишди, улар соғлом турмуш тарзини танлашаётганидан барчамиз хурсандмиз. Бундай ўртоқлик мусобақаларида ғолиб ёки мағлуб бўлмайди.

Осиё чемпионати орқали Жаҳон чемпионатига йўлланма қўлга киритилиши мумкинлигини биламан. Албатта, барчамиз Ўзбекистон футзал терма жамоасига омад тилаймиз", - дейди Равшан Эрматов.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика