Latest news

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Равшан Эрматов АҚШ - Колумбия ўртасидаги ўйинни бошқаради News

Равшан Эрматов АҚШ - Колумбия ўртасидаги ўйинни бошқаради

Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Рашван Эрматов Олимпиада-2016 плей-офф саралаш учрашувида ишлайди.

25 ва 29 март кунлари АҚШ ва Колумбия олимпия терма жамоалари уй-сафар тизимида ўйин ўтказишади. Ғолиб жамоа Бразилиядаги Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритади.

ФИФА ушбу ўйинларга турклиялик ва ўзбекистонлик ҳакамларни тайинлади.

25 март куни Колумбия мезбонлик қиладиган баҳсда туркиялик Жунейт Чақир ишлайди. 29 мартда АҚШнинг Техас штатида жойлашган "Тойота" стадионида бўлиб ўтадиган ўйинни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

Эслатиб ўтамиз, Рио Де Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида 16та футбол жамоаси иштирок этади. Ҳозирга қадар 15та жамоанинг номи маълум бўлган.

Йўлланмага эга бўлган жамоалар: Бразилия, Аргентина, Дания, Германия, Португалия, Швеция, Фижи, Гондурас, Мексика, Жазоир, Нигерия, ЖАР, Ироқ, Япония, Жанубий Корея.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика