Latest news

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  50 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  11 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  33 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

Равшан Бозоров: "Учрашув охирида гол уриб, ғалабани "илиб" кетдик" News

Равшан Бозоров: "Учрашув охирида гол уриб, ғалабани "илиб" кетдик"

Ўзбекистон Биринчилигининг 4-турида "Зомин" меҳмони бўлган "Норин" кичик ҳисобда (0:1) ғалаба қозонди.

Учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Равшан Бозоровнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Умумий маънода айтганда, ўйин тенг ўтди. Ҳар иккала жамоада ҳам гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлди. Якунда биз гол уриб, ғалабани "илиб" кетдик. Ёмғир ҳам ўйиннинг боришига ўз таъсири ўтказди. Юз фоизлик имкониятларни инобатга оладиган бўлсак, бу борада биз мезбонларга нисбатан устунлик қилдик. Хусусан, биринчи бўлимда футболчимиз икки марта рақиб дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқди. Иккинчи бўлимда эса, дарвозабон яна бир бор ўз маҳоратини намойиш қилиб, мезбонларни голдан қутқариб қолди. "Зомин" менда илиқ таассурот қолдирди. Жамоа яхши шаклланган. Агар улар гол уришганида бизга қийин бўлиши мумкин эди.


Фурқатбек Нишонов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика