Latest news

03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  9 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  1 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  1 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  14 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  0 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  4 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  2 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  17 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  348 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  11

Равшан Бозоров: “Оғир ўйинда ирода кўрсата олдик” News

Равшан Бозоров: “Оғир ўйинда ирода кўрсата олдик”

“Навбаҳор” – “Нефтчи” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош менеджери Равшан Бозоров иштирок этиб журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди:
- Бугунги ўйин “дерби” мақомига эга бўлганлиги сабабли оғир бўлди. Шу сабабли баҳс муросасиз руҳда ўтди. Бу каби учрашувларда ким ғалабага бўлган иродани намойиш эта олса ютуққа эришарди. Йигитлар иродаларини намойиш этганликлари учун уларга раҳмат айтаман.

Баҳс давомида дарвозалар олдида хафли вазиятлар сони у қадар кўп содир этилмаган бўлсада учрашув мухлисларга қизиқарлилиги жиҳатидан ёқди деб ўйлайман. Жиззахда “Сўғдиёна” билан ўтадиган учрашувда ҳам ана шундай тарзда ўйин кўрсата оламиз деб ўйлайман. Шу сабабли, Жиззахга ғалабани кўзлаган ҳолда борамиз. Йигитлар ирода кўрсата олишса ва ўзларини ўйинга муносиб тарзда тайёрлай олишса ва белгиланган кўрсатмаларни бажара олишса мақсадга эришса бўлади.

Тошкентдаги учрашувни дастлабки ўн дақиқаси муваффақиятсиз тарзда ўтказдик. Айнан шундан кейин йигитларга руҳий томондан қийин бўлди. Олдимизда ғалаба қозонишдан бошқа йўл қолмаганди. Шу сабабли футболчиларни учрашувга руҳий томондан тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор қаратдик. “Локомотив” билан ўтган учрашувни унутган ҳолда майдонга тушган йигитларимиз ўз олдиларига қўйилган вазифани бажаришди. Футболчилик фаолиятим давомида ҳужуми бўлганлиги сабабли, ҳужумкор тарзда ҳаракат қилишни мақсад қилгандик. Иккинчи бўлимни ана шундай ўтказиш мақсадида Исоқжоновни захирадан таркибга қўшдик. Якунда ушбу режамиз иш берди. Кейинги учрашувларда ҳам ҳимояни унутмаган ҳолда ҳужумкор футбол намойиш этамиз. Кейинги учрашувларда ҳам ҳимояни унутмаган ҳолда ҳужумкор футбол намойиш этамиз.

"Навбаҳор" матбуот хизмати
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика