Latest news

11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  0 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  1 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  13 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  3 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Бельгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  14 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  23 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  20 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  6 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7

Равшан Бозоров: “Насаф" бугун ҳақиқий ғалабага эришди" News

Равшан Бозоров: “Насаф" бугун ҳақиқий ғалабага эришди"

Учрашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Навбаҳор” футбол клубининг менеджери Равшан Бозоров қатнашди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

-“Насаф” бугун ҳақиқий ғалабага эришди. Улар бизга нисбатан анча кучли ўйин намойиш этишди. Бу ғалаба  билан уларни табриклайман. Албатта бугун таркибимизда дисквалификация ва жароҳати туфайли бир қанча ўйинчиларимиз майдонга тушишмади, бугун етакчи ўйинчиларимизнинг ўрни билинди. Оқибатда уларнинг ўрнига ёш футболчиларимизни майдонга туширдик, аммо улар “Насаф” жамоаси ўйинчиларига нисбатан анча тажрибасизлик қилишди. “Насаф” эса бугун юқори  маҳорат билан ўйин кўрсатди.

Олдимиздаги вазифа? Қандай вазифа тўғрисида гапириш мумкин. Биз олий лигадада қолиш учун учун кураш олиб бораяпмиз. Бунинг учун қолган ўйинларда ижобий натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. “Навбаҳор”ни олдинги ҳолатига қайтариш учун жуда кўп иш қилиш керак. Аввало болалар футболига эътибор беришимиз керак. Наманганда иқтидорли ёшлар жуда кўп, улар учун керакли шарт-шароитларни яратиш талаб этилади. Кўпгина ёшларимиз пойтахтга кетиб қолаяпти. Умуман мавсум тугагандан сўнг, бу ҳақда батафсил ўйлаб кўрсак бўлади. Ҳозир эса, олий лигада қолишни уддалашимиз керак.

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика