Latest news

13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  0 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  5 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  2 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  9 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  6 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  15 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  22 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  12 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  1 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0

Равшан Аҳмедов: «Динамо» мағлубиятга муносиб эмасди, омад рақиб томонда бўлди» News

Равшан Аҳмедов: «Динамо» мағлубиятга муносиб эмасди, омад рақиб томонда бўлди»

Про-лига 2-тури доирасидаги «Динамо» - «Истиқлол» (1:2) учрашувидан кейин самарқандликлар бош мураббийи Равшан Аҳмедов ўйин борасида тўхталди.

«Очиғини айтсам, бугунги ўйинимиз менга ёқди. Чунки, аввалги ўйинларимизга нисбатан яхшироқ тўп тепдик. Бироқ ўз хатоларимиз эвазига аламли мағлубиятга учрадик. Футболда бунақаси учраб туради. Ҳаммасини кўрдинглар, изоҳсиз қолдирган бўлардим. Омадсизлик туфайли мағлуб бўлдик. Омад рақиб томонда бўлди.

Шунга қарамай, ўйинимиз ёмон чиқмаётганди, йигитларнинг ўйинидан қониқдим. Фақатгина якуний зарбаларни берадиган футболчи топилмади. Иккинчи бўлимда тўлиқ устунлик қилдик.

Ўйинимиз чиқмай мағлуб бўлганимизда ҳам майли эди, аммо тўлиқ устунлик қилиб, вазиятлар яратиб мағлуб бўлиш жуда аламли. Ўйин назорати бизнинг қўлимизда эди. Жамоа кўрсатган кўрсатмаларни аниқ бажарди, бунга эътирозим йўқ.

Асосий таркибимиздаги Алишер Юсупов ва Дамир Темировнинг майдонга тушмаганига сабаб, улар аввалги ўйинда жароҳат олишганди.

Кубок ва Про-лигадаги кетма-кет мағлубиятлар? Тўғри, чемпионатдаги кетма-кет икки учрашувда ҳам очколарни йўқотдик. Аммо бу ҳали старт, ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Олдиндаги ўйинлар билан вазиятни яхшилашимиз мумкин», - дея фикр билдирди «Динамо» бош мураббийи Равшан Аҳмедов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика