Latest news

09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  4 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2

Рауль Канеда: "Омад туфайлигина гол ўтказмадик" News

Рауль Канеда: "Омад туфайлигина гол ўтказмадик"

"Бунёдкор" - "Ал Наср" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Рауль Канеда қатнашди.
"Ўйинолди матбуот анжуманида "Бунёдкор" сафида кўплаб қобилиятли футболчилар борлиги ҳақида айтгандим. Бугун биз тўпни ўзимиз кўпроқ назорат қилиб ғалабага эришдик. Биринчи бўлимда ўйинга танлаган режамиз амалга ошди, иккинчи бўлимда бу кўп ҳам ўхшагани йўқ. Чунки мезбон жамоа ҳисобда ортда қолаётиб доим ҳужумга ўтади. Иккинчи бўлимда ўйинимиз чиқмаганини шу билан изоҳлай оламан. Қарши ҳужумларда бир қатор имкониятларга эга бўлдик. Аммо гол ура олмадик, рақиб ҳам вазиятлар яратди. Омад туфайлигина гол ўтказиб юборишдан қутулиб қолдик", - дейди Рауль Канеда.

"Уч очкони осонлик билан қўлга кирита олганимиз йўқ. Рақиб кучли, аммо ғалабадан хурсандмиз", - дейди учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлган Модибо Майга.

- Саудия Арабистонидаги ва бугунги "Бунёдкор"нинг фарқи нимада?
- Улар эмас биз бошқачароқ ўйнадик. "Бунёдкор" тўп билан муомала қилишда жуда катта устунликка эга бўлади. Биз бунга йўл қўймадик.

- Август ойида АПЛда ўйнаб юргандингиз. Ҳозир эса Саудия Арабистонида ўйнаяпсиз. Лигалар савияси қанчалик фарқ қилади?
Модибо Майга: - Жуда катта. Лигалар орасида жуда ҳам катта фарқ бор. Тўғри Саудия Арабистони лигаси ҳам осон эмас, аммо АПЛни бу лига билан солиштириб бўлмайди.

- Ўтган ўйинда дарвозабонингиз жуда кўплаб хатоларга йўл қўйганди. Бугун мураббий сифатида Зуҳуровнинг ўтказиб юборган голига қандай муносабатдасиз?

- Тўғри ўтган учрашувда посбонимиз хатолар қилганди. У билан дарвозабонлар мураббийи Игита ишлади ва бугун деярли хатога йўл қўймади. Зуҳуровнинг ўтказиб юборган голига ҳеч қандай муносабат билдира олмайман. Сабаби у рақиб сафида ўйнади.

- Жамоа захираси жуда каттадек кўринди. Бу мусобақа стратегиясими ёки ўша захирани кўра олмаяпсизми?
- Биз ярим куч билан ўйнаганимиз йўқ. "Бунёдкор" жуда кучли клуб. Шу боис бугун бор кучимиз билан ҳаракат қилдик.

- "Бунёдкор" сафидаги қайси ҳимоячига қарши ўйнаш қийин бўлди?
- Алоҳида футболчини кўрсата олмайман, бутун жамоага қарши ўйин қийин кечди.

- "Ал Наср" кейинчалик 3 ҳужумчи билан ўйнаши мумкинми?

- Агрессив ўйин намойиш этиш учун ҳужумчилар сонини кўпайтириш шарт эмас. Аммо кейинги баҳсларда буни синаб кўрамиз.

 Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика