Latest news

03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  25 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  0 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  11 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  1 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  37 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4 19:02АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда иродали ғалабага эришди  17

Рауф Инилеев: "Осиё футболи ҳам жисмоний тарафлама Европа футболига яқинлашиб бормоқда" News

Рауф Инилеев: "Осиё футболи ҳам жисмоний тарафлама Европа футболига яқинлашиб бормоқда"

Минск шаҳрида 2022 йилги "Ривожланиш кубоги" мусобақаси старт олди. Вакилларимиз 1-турда беларусликларга қарши майдонга тушишди.

Унда Беларусь U-17 Ўзбекистон U-18 ни мағлуб этди (4:2). Учрашувдан сўнг термамиз устози Рауф Инилеев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи ўйин ҳар доим қийин кечади, айниқса, мезбонларга қарши бўлса. "Пересадка"лар озгинга толиқтириб қўйди. Шунинг учун бошида йигитларимиз чарчаб қолишди. 

Умуман олганда, ўйин қизиқ кечди ва голларга бой ўтди. Менга Беларуснинг ўйини ёқди, аммо ўз терма жамоамиз ҳам муносиб равишда тўп тепди", – дея гап бошлади Ўзбекистон U-18 бош мураббийи Рауф Инилеев. 

- Мазкур мусобақадан келажакда нималарни кутяпсиз? Турнир жамоангизнинг кейинги ривожида қандай роль ўйнайди?   

- Турнир ўз номи билан  ("Ривожланиш кубоги" – таҳр.) барчасини англатиб турибди. Мусобақа ёш футболчиларимизга қўл келади, чунки улар бу ёшда катталарга қўшилиб кетишда қийинчиликка дуч келишади. Ўйлайманки, турнирнинг бу борадаги роли катта. Мусобақа доирасидаги учрашувлар мамлакатларимиз ўсмирлари ривожланишига ҳисса қўшади.    

- УEФА таснифига кирувчи Беларусь термасига қарши ўйнаш қандай кечди? Фарқ сезилдими? 

- Биласизми, Осиё футболи ҳам жисмоний тарафлама Европа футболига яқинлашиб бормоқда. Ўйлайманки, фарқ катта эмас, аммо устунлик барибир Европа футболида. Фурсатдан фойдаланиб, таклиф учун Беларусь футбол федерациясига миннатдорлик билдирамиз. Ҳаммаси юқори савияда ташкил қилинибди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика