Latest news

23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Рауф Инилеев: "Обод"ни бекорга ўзбекнинг "Лестери" деб аташмади" News

Рауф Инилеев: "Обод"ни бекорга ўзбекнинг "Лестери" деб аташмади"

Тошкентнинг "Обод" жамоасига бош мураббий этиб тайинланган Рауф Инилеевнинг қуръа ҳақидаги фикрлари ва жамоага қандай келиб қолганликлари билан қизиқдик.


"Менга "Обод" клуби раҳбарияти анча олдин таклиф билан чиққанди. Ўшанда мен уларга жавобни йил охирида айтишимни билдиргандим. Чунки соғлиғим билан муаммолар бўлганди. Декабрда эса клуб президенти телефон қилди ва жамоада ишлашимни таклиф этди.

Умуман олганда "Обод" жамоасини кузатиб боргандим. Менга бу жамоа жуда ёқди. Ҳар қандай жамоа биринчи йили олий лигада ўйнаганда кўплаб қийинчиликлар пайдо бўлади. Мени ўзим икки марта бошқарган жамоаларимни олий лигага олиб чиққанман. Лекин у жамоалар ўша йилиёқ яна пастга равона бўлишарди. "Обод" эса характер кўрсатди ва олий лигада қолди.

"Обод"ни бекорга ўзбекнинг "Лестери" деб аташмади. Бу албатта ёқимли ҳолат. Жамоада характер бўлиши бу муҳим жиҳатлардан биттаси. "Обод"да асосан ёш истеъдод соҳиблари тўп тепишади. Бу ҳам яхши. Айни пайтда жамоамизда тўпурар футболчи пайдо бўлган. Шоҳруз Норхонов ўзининг ёрқин ўйинлари билан терма жамоага номзод футболчига айланди.

Бугун қуръа ташлаш маросимида мухлисларни яна стадионга қайтариш масаласи кўтарилди. Тошкентда "Обод" жуда ҳам катта бўлмаган стадионда ўйнаса ҳам унинг ўйинига мухлислар ташрифи кам эмаслиги қувонарли ҳолат. "Обод" мухлислар ташрифи бўйича анча йиллар олдин ташкил этилган жамоаларни ортда қолдира олди. Бу жуда ёқимли ҳолат.

Шуни алоҳида қайд этиш керак, "Обод" учун янги мавсум жуда қийин бўлади. Чунки ҳар сафар иккинчи йили футболда ўта қийин кечади. Ўтган йили жамоалар "Обод"ни биринчи лига жамоаси сифатида қабул қилганди. Эндиликда эса жамоалар бизга жиддий рақибдек муносабатда бўлишади. Шу боис энди янада кўпроқ ишлаш, тер тўкишга тўғри келади. Ўйлайманки, жамоада характер бўлса, унда жамоа клуб раҳбарияти қўйган вазифани уддалай олади.

Таркибни кучайтириш? Албатта ҳар бир мураббий жамоасини кучли футболчилар билан кучайтиришни истайди. Лекин бу клубнинг сиёсати шундан иборатки, бу ерда кўпроқ ёш футболчиларни тарбиялашга эътибор қаратилади. Аммо баъзи позицияларни тажрибали футболчилар билан тўлдириш лозим. Бусиз иложи йўқ. Бошқа жамоалар сафида олий лигада тажриба тўплаган футболчиларни "Обод"га олиб келиш режамиздан ўрин олган.

Қуръа? Қуръа бизнинг хоҳишимизга боғлиқ эмас. Бу автоматик равишда бўладиган жараён. Умуман олганда қуръа ёмон бўлмади. Чемпионатни Наманганда бошлашимизни ёқимли тарафи шундаки, "Навбаҳор"нинг ўйинларига асосан жуда кўп минглаб ишқибозлар ташриф буюришади ва бундай муҳитда ўйнаш ўзгача завқ бағишлайди. Иккинчи турда бу йилги олий лигада қолиш учун курашган рақиб "Қўқон-1912" билан ўйналади. Лекин 3-турга келиб рақиб анча жиддийлашади. "Бухоро" сўнгги йилларда анча кучаймоқда ва бу жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўяётгани фикримга тасдиқ бўла олади. Уларга қарши ўйин қийин ўтиши шубҳасиз. Бухорода ўтган йили энг мухлислар ташриф буюришди. Демак у ерда ҳам футбол ҳавоси кезмоқда. Умуман олганда, қуръа жамоамиз учун ёмон келмади", - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди "Обод" жамоасининг янги бош мураббийи Рауф Инилеев.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.


Рауф Инилеев "Обод"ни бекорга ўзбекнинг "Лестери" деб аташмади", деб нимага шаъма қиляптилар?

"Лестер" ҳам Англия премьер лигасидаги дебют мавсумда АПЛда жон сақлаб қолганди ва кейинги йили чемпион...

Яхши ният қилган бўлсалар керак. Нима ҳам дердик, Рауф Талгатовичга ҳам Клаудио Раньерининг йўлини берсин деймиз... 

2007 йил Осиёнинг энг яхши мураббийи "Обод" раҳбарияти билан учрашди

Расман: Рауф Инилеев - "Обод" бош мураббийи

ФОТОГАЛЕРЕЯ. Олий лига-2017. Қуръа ташлаш маросими

Олий лига-2017. Қуръа ташланди

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика