Latest news

19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  3 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  16 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  20 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  30 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  35

Расул Йўлдошев: "Гол уришимизга ҳаддан ташқари иштиёқ тўсқинлик қилди" News

Расул Йўлдошев: "Гол уришимизга ҳаддан ташқари иштиёқ тўсқинлик қилди"

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби Суперлигани "Сўғдиёна"га қарши баҳс билан бошлади.

Шиддатли ва муросасиз кечган учрашувга шу куни фақат гол етишмади, холос. "Бунёдкор" футболчиси Расул Йўлдошев сайтимиз мухбири билан суҳбатда ушбу жиҳатга тўхталди ва ўйин борасидаги фикрларини билдирди. 

- "Сўғдиёна" билан ўйинлар доим қийин кечган. Буни сўнгги йиллардаги натижалар ҳам айтиб турибди. Рақиб жисмонан кучли ҳисобланади. Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Ҳа, қишки йиғинларда ҳаракатларимиз қовушмаган бўлиши мумкин. Чунки тайёргарлик пайтида турлича таркиблар синовдан ўтказилади. Бундан ташқари, ўйинлардан олдин юкламалар берилади. Бизга Туркия йиғини катта ёрдам берди, деб ўйлайман. "Заря", "Волгарь" каби кучли жамоалар билан тенгма-тенг ўйнадик. Гарчи натижа ўхшамаган бўлсада, ўзимизга ишончимиз ортди. 

Учрашувдан олдин Жиззах жамоасининг фаворит эканлиги ҳақидаги гапларга эътибор бермадик. Улар ўтган мавсум иккинчи ўринни эгаллашгани учун шундай дейилган бўлса керак. Биз ғалабага лойиқ эдик. Кўп вазиятлар яратдик. Менимча гол уришимизга ҳаддан ташқари иштиёқ тўсқинлик қилди. Мураббийимиз совуққонлик билан ҳаракат қилишимизни таъкидладилар. Бир кун олдин клубимиз президенти Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев жамоамиз билан учрашдилар. Ёш жамоа бўлишимизга қарамасдан ишонишларини, ҳар бир учрашувда чиройли футбол кўрсатишимизни айтдилар. Бу катта мотивация берди. Албатта бундан ҳам яхшироқ ўйнашимиз керак. Жамоавий ўйинимизни янада шакллантириб кучли бўлиб майдонга чиқишимизга аминман.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика