Latest news

12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  0 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  19 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  7 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  22 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  41

Расмий хабар. Сречко Катанец Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи News

Расмий хабар. Сречко Катанец Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи

Бугун Сречко Катанецнинг Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Шартномага кўра, словениялик мутахассис 2025 йилга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритади. 

Маълумот ўрнида, Сречко Катанец 1963 йилда Словениянинг Любляна шаҳрида таваллуд топган. 1981-1994 йиллар давомида «Партизан», «Штутгарт», «Сампдория» каби жамоаларда тўп сурган. Ушбу давр мобайнида А-Серия ва Италия кубогини қўлга киритган, шунингдек, УЕФА Чампионлар лигаси ва УЕФА Кубоги финал учрашувларида иштирок этган ҳамда Европа Кубок эгалари кубогида зафар қучган.

Мураббийлик фаолиятида эса Македония, Бирлашган Араб Амирлиги, Словения ва Ироқ миллий терма жамоаларини бошқарган. Сречко Катанес тарихда биринчи бор Словения миллий терма жамоасини Жаҳон ва Европа чемпионатларига олиб чиққан мураббий ҳисобланади. 

Шунингдек, Миллий жамоамиз мураббийлар штабида 5 нафар хорижлик мутахассис иш олиб боради. Алеш Чех ва Владо Радманович ёрдамчи мураббий сифатида Сречко Катанецга кўмаклашади. Мартин Магистер жамоа аъзоларининг жисмоний тайёргарлигига жавобгар бўлади. Ниҳад Пейкович эса дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият олиб боради. Шунингдек, штабдан физиотерапевт Иан Катанец ўрин олган.

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика