Latest news

17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  6 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  0 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  2 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  49 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  46 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  14 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  19

Расмий хабар: Славче Войнески - "Пахтакор"нинг янги бош мураббийи! News

Расмий хабар: Славче Войнески - "Пахтакор"нинг янги бош мураббийи!

"Пахтакор"ни Шимолий Македониядан бўлган мутахассис бошқаради.

47 ёшли мураббий Славче Войнески билан клубимиз ўртасида 2022 йил охирига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекилди. Битим томонларнинг хоҳиши билан мавсум давомида узайтирилиши мумкин.

Войнески Шимолий Македонияда турли тоифадаги ёшлар терма жамоаларида узоқ муддатли фаолияти билан танилган. У 1999-2004 йиллар оралиғида ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ишлаган. 2004-09 йилларда эса миллий терма жамоада ёрдамчи мураббий сифатида меҳнат қилган. Асосан Сречко Катанец ва Драго Канатларовскига ёрдам берган. Шундан кейин Туркияда "Элазигспор", "Генчлербирлиги", "Газиантепспор" ва "Ризеспор" клублари мураббийлар штабида фаолият олиб борган. 2019 йил Словакиянинг "Серед" клубида бош мураббий сифатида ишлаган. У ёшлар билан тизимни йўлга қўйиш орқали яхши ишлаган мутахассис сифатида баҳоланади.

Умид қиламизки, Славче Войнескининг "Пахтакор"даги фаолияти муваффақиятли ва совринларга бой кечади. "Пахтакор"га хуш келибсиз, Славче!", - деб ёзади "Пахтакор" матбуот хизмати.

Славче ВОЙНЕСКИ
Туғилган санаси
: 1974 йил 28 апрель.
Фуқаролиги: Шимолий Македония, УЕФА "Про" лицензиясига эга.
Фаолияти: 1996-2003 "Металлург" Скопье (ёрдамчи мураббий, бош мураббий, ёшлар бўлими раҳбари)
2004-09 Шимолий Македония U-17, U-18, U-19 терма жамоалари бош мураббийи
2009-2014 Шимолий Македония миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи
2015 "Элагигспор" жамоаси ёрдамчи мураббийи
2016 "Генчлербирлиги" жамоаси ёрдамчи мураббийи
2016-17 "Газиантепспор" жамоаси ёрдамчи мураббийи
2017-18 "Ризеспор" жамоаси ёрдамчи мураббийи
2019 "Серед" жамоаси бош мураббийи.


Эслатиб ўтамиз, 7 январь куни Championat.asia сайти ушбу мураббий "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши ҳақида ёзган эди.  


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика