Latest news

23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  0 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  3 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  8 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  7 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  32 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  4 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6

Расмий хабар: "Қўқон-1912" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов истеъфога чиқарилди News

Расмий хабар: "Қўқон-1912" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов истеъфога чиқарилди

Кеча “Қўқон-1912” футбол клубида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Жамоа бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз аризасига биноан истеъфога чиқди. Жамоани вақтинчалик Азиз Тўхтабоев бошқариб туради.

Нўъмон Ҳасанов 2016 йилнинг 2-даврасида "Қўқон-1912"ни жуда қийин вазиятда қабул қилиб олган эди. Тажрибали мураббий “Қўқон-1912” жамоасини қийин бўлган вазиятда , кучлилар сафида олиб қолишни уддмасидан чиқди. Қолаверса Нўъмон Ҳасанов мураббийлик қилган даврда жуда кўплаб ютуқларга эришилди. Жумладан “Қўқон-1912” жамоаси 2017 ва 2019 йилларда Фарғона вилоят ҳокими кубоги ғолиби бўлди. Шунингдек 2017 йилда Қўқон футболи тарихидаги энг узоқ мағлубиятсиз серия такрорланди. Жамоа 2-турдан 13-тургача 11та ўйинда мағлубият нималигини билмади. “Қўқон-1912” жамоаси Тошкентда ватанимизни гранд жамоалари “Пахтакор” , “Локомотив” жамоаларидан очко тортиб олишга эришди. “Бунёдкор” жамоаси ўз майдонида мағлуб этилди.

Нўъмон Ҳасанов даврида “Қўқон-1912” футбол клубидан Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари таркибига 3 нафар футболчи таклиф қилинди ҳамда бу футболчилар Осиё миқёсидаги йирик ҳалқаро мусобақаларда ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишди. Нўъмон Ҳасанов мураббийлик фаолияти давомида ёш футболчиларни тарбиялашга ҳам жиддий эътибор қаратди. Жумладан Жавоҳир Сидиқов, Ойбек Рустамов каби футболчилар нафақат “Қўқон-1912” футбол клубининг балки Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаларининг ҳам асосий футболчилари бўлиб етишишида бош мураббийнинг хизматлари катта бўлди. Нўъмон Ҳасанов "Қўқон-1912"га бош мураббий бўлиб келган вақтда асосий мақсади қўқонлик футбол мухлисларини стадионга қайтариш эканлигини таъкидлаган эди. Дарҳақиқат ўтган мавсумларда Қўқондаги “Марказий” стадиони мухлислар билан тўлиб тошди. “Қўқон-1912” жамоаси ўз мухлисларига жуда кўплаб қувончли ва ҳаяжонли дақиқаларни ҳадя қилди.

“Қўқон-1912” футбол клуби Нўъмонжон Нурматовичга жамоадаги фаолияти учун миннатдорчилик билдиради. Биз Нўъмон Ҳасановга мустаҳкам соғлик, келгуси фаолиятларида омад тилайди.



Rating: +44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика