Latest news

09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  1 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  1 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  8 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  10 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  8 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  11 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  3

Расмий хабар: ОФК Бош котиби расмий ташриф билан Тошкентга келди News

Расмий хабар: ОФК Бош котиби расмий ташриф билан Тошкентга келди

21 август куни Осиё Футбол Конфедерацияси Бош котиби Дато Виндсор Жон ва Осиё Футбол Конфедерациясининг футбол уюшмалари билан ишлаш департаменти бошлиғи Рави Кумар расмий ташриф билан Тошкентга келди.

ОФК делегациясининг ташрифдан кўзланган асосий мақсади 12 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Футбол Федерациясининг ҳисобот-сайлов конференциясига тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишиш бўлди.

Ташриф дастурига мувофиқ ОФК Бош котиби Дато Виндсор Жон Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов билан учрашди. Ўзбекистон Футбол Федерациясида бўлиб ўтган учрашув чоғида Мираброр Усмонов биринчи марта Ўзбекистонга ташриф буюраётган ОФК Бош котибига мамлакатда спортни, шу жумладан, футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан қисқача ахборот берди.

ОФК Бош котиби Дато Виндсор Жон Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги энг муҳим федерациялардан бири эканлигига алоҳида урғу бериб, Осиё бугунги Ўзбекистоннинг халқаро футбол майдонлардаги ютуғини тан олаётганлигини таъкидлади. Томонлар, шунингдек, ЎФФнинг ҳисобот-сайлов конференциясига доир масалалалар юзасидан ўзаро фикр ва тажриба ҳам алмашди.



Мираброр Усмонов билан учрашувдан кейин ОФК делегацияси Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитасига ташриф буюриб, спортни янада ривожлантириш бўйича қилинаётган ишлар билан яқиндан танишди. Дато Виндсор Жон, шунингдек, Миллий Олимпия Қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг фаолиятини қисман кузатиш имкониятига эга бўлди ва марказ ҳудудида бунёд этилаётган мураккаб жарроҳлик амалиётлари бажариладиган кардио-хирургия клиникасининг қурилиш ишлари билан ҳам қизиқди.



ОФК делегацияси бугуннинг ўзида Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионига ташриф буюриб, ўзбек футболи тарихи музейини кўздан кечирди. “Бунёдкор” бош директори Мурод Алиев ОФК бош котибига “Бунёдкор” стадионининг тарихи, қурилиши ва бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб берди. ОФК Бош котиби Дато Виндсор Жон “Бунёдкор” стадиони фахрий меҳмонлари китобида ўз дастхатини ҳам қолдирди.



ОФК делегацияси 22 август куни Самарқандга ташриф буюради ва шаҳарнинг диққатга сазовор жойларида бўлиб, шу куннинг ўзида Ливанга хизмат сафарига учиб кетади.

Ташриф давомида ОФК делегациясига Ўзбекистон Футбол Федерацияси Биринчи вице-президенти ва Бош котиби, Осиё Футбол Конфедерациясининг ижроия қўмитаси аъзоси Сардор Раҳматуллаев ва Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти Асқар Толибжонов ҳамроҳлик қилади.

Rating: -48   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика